Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
МҲХСга ўтган корхоналар 2022 йил учун солиқ ҳисоботини қачон топширишлари керак
МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқариш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича my.soliq.uzда солиқ ҳисоботи шаклларида топширишнинг турли муддатлари кўрсатилган. Ҳисобот шакли олдида ҳисоб-китобни топшириш муддати сифатида “15.06.2023 й.” сариқ фонда кўрсатилган, худди шу саҳифада шакл остидаги изоҳда – “ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечикмай”, деб кўрсатилган.
“Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди.
Солиқ қўмитаси 2023 йилда МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқариш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини топширишнинг муддати – 2023 йил 15 июндан кечиктирмай этиб белгиланганлигини тасдиқлади.
Бунда идорада қуйидагиларга эътибор беришди:
- Президентнинг ПҚ-4611-сон қарори асосида молиявий ҳисоботни МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари БҲМСга мувофиқ молиявий ҳисобот тақдим этишдан озод этилган;
- 2808-сон Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ барча хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этади;
- “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунга асосан бухгалтерия ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Гулнора ЭРГАШЕВА, солиқ маслаҳатчиси:
– Ваколатли органлар МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқариш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича солиқ ҳисоботини 2023 йил 15 июндан кечиктирмай топшириш имкониятини тақдим этганликлари яхши. Бир томондан корхоналарда ҳисоботларни анча сифатли тайёрлаш ва топширишга вақт бўлади. Бошқа томондан – регуляторнинг ҳам ҳал қилинмаган масалаларни тартибга солишга вақти бўлади.
Ўзбекистон МҲХСга ўтмоқда, ҳисоботнинг муддатлари ва шакллари бўйича эса ҳануз аниқлик йўқ. Ўтган йили Молия вазирлиги ушбу масалага ахборот хатлари орқали ойдинлик киритишга ҳаракат қилди. 2023 йилда ҳатто булар ҳам йўқ. Солиқ тўловчида 2023 йил 15 июнь санасига доир бор нарса – бу ушбу сана кўрсатилган my.soliq.uzдаги ҳисобот шакллари. Бу масалада имкон қадар тезроқ тартиб ўрнатиш лозим.
Шаклларда солиқ тўловчилар учун яна битта кутилмаган янгилик мавжуд: 2023 йилда барча маълумотлар сўмда кўрсатилади, ўтган йили минг сўмда кўрсатилганди. Ва бу шаклни очиш чоғида шаклни минг сўмда тўлдиришга ундайдиган молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон Буйруғига ҳавола билан билдириш чиқарилишига қарамай.
Ҳисобот шаклларини my.soliq.uzда жойлаштириш учун масъул бўлганлардан илтимос қиламан: илтимос, ҳисоботни тақдим этиш муддатлари ва ҳисобот шаклларида қўлланиладиган ўлчов бирликлари тўғрисидаги маълумотни бирхиллаштиринг.
Олег ГАЕВОЙ таёрлади