МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин

preview

«Ангрен» МИЗ иштирокчиси бўлган корхона асосий фаолият тури - қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича Солиқ кодексининг СК 473-моддасига асосан солиқлар бўйича имтиёзларга эга. Корхонанинг депозитлардан бошқа даромадлари ҳам мавжуд. Имтиёз бошқа даромадларга нисбатан қўлланилиши мумкинми?»

Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Ушбу материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинган бўлиб, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Мутахассисларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг тўлиқ базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Bugalter Proга киришни расмийлаштиринг.

 

– Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб фойда солиғини тўлашдан озод қилинади :

  • 3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача - 3 йилга;
  • 5 млн АҚШ долларидан 15 млн АҚШ долларигача - 5 йилга;
  • 15 млн АҚШ доллари ва ундан юқори - 10 йилга.

Имтиёз фақат инвестор (инвесторлар) ва Махсус иқтисодий зона дирекцияси ўртасида тузилган Махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция киритиш тўғрисидаги битимда назарда тутилган МИЗ иштирокчисининг фаолият турларига татбиқ этилади .

Солиқ кодексида фойда солиғини ҳисоблашда «бошқа даромадлар» тушунчаси йўқ, балки СКнинг 297-моддаси тартибга соладиган даромадлар мавжуд.

Депозитлар бўйича фоизли даромадлар ишлаб чиқарилган қурилиш материалларини сотишдан олинган даромадлар ҳисобланмайди.

Фойда солиғи бўйича имтиёз фақат корхонанинг ишлаб чиқарилган қурилиш материалларини сотишдан олган даромадларига татбиқ этилади. Барча бошқа турдаги даромадларга, шу жумладан депозитлар бўйича фоизли даромадларга солиқ солинади.

 

 

 

 

МИЗ иштирокчиларига солиқ солиш МИЗ иштирокчиларига солиқ солиш МИЗ иштирокчиларига солиқ солиш /uz/publish/doc/text204384_miz_ishtirokchilariga_foyda_soligi_buyicha_imtiez_qaysi_daromad_turlariga_nisbatan_qullanilishi_mumkin