“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

04.02.2021

2020 йил учун молиявий ҳисоботни топширган ҳолда бухгалтерлар саволга дуч келишди:  my.soliq.uz да молиявий ҳисобот таркибида “Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш керакми? Савол мазкур шакл 31.12.2019 йил санаси билан жўнатишга  ёпилганлиги сабабли юзага келди. Buxgalter.uz эслатиб ўтади:


Йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги ҳажмда тақдим этилади :

  • бухгалтерия баланси - 1-сон шакл;
  • молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл;
  • пул оқимлари тўғрисида ҳисобот - 4-сон шакл;
  • ўз сармояси тўғрисида ҳисобот - 5-сон шакл.

Кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат қуйидагилардан иборат бўлган йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этадилар :

Кўрганимиздек, “Фаолият тўғрисида маълумотлар” шакли молиявий ҳисоботнинг кўрсатиб ўтилган шаклларида мавжуд эмас. Илгари уни барча ташкилотлар қўшимча ахборот сифатида тақдим этишган. Энди эса у my.soliq.uz  порталида «31.12.2019 йилгача» санаси билан жўнатиш учун ёпиқ, сабаби молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва солиқ ҳисоботи ахборотини, шунингдек шундоқ ҳам солиқ органлари тизимида мавжуд бўлган солиқ тўловчиларнинг ҳисоб маълумотларини такрорлайди.

Эслатиб ўтамиз!

2020 йил учун молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатларига риоя қилинг :

  • вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар учун - 2021 йилнинг 15 мартидан кечиктирмай;
  • хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари учун - 2021 йилнинг 25 мартидан кечиктирмай;
  • юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари - 2021 йилнинг 15 мартига қадар;
  • барча қолган хўжалик юритувчи субъектлар учун - 2021 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.


Татьяна ЛИМАРЕВА

Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, улар Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот берувчи асос бўлади.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
Помощь