Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Ўриндошликни расмийлаштиришда ЯММТнинг янги функцияларидан қандай фойдаланиш мумкин
Апрель ойининг ўртасида ЯММТ тизими дирекцияси иш берувчилар уларнинг ходимлари яна қаерда ишлаётганликларини текширишлари мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Амалиётда янгилик савол туғдирди: энди қандай қилиб ташқи ўриндошликни белгилаган ҳолда меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш зарур? Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди.
Тизимда ходим ташқи ўриндошлик шартларида қабул қилинганлиги ҳолатини акс эттириш учун:
1. Дастлабки расмийлаштиришда “Ташқи ўриндошлик бўйича” шартнома турини танланг.
2. Ходимни асосий иш жойидан ташқи ўриндошликка ўтказишда - “Шартнома турини ўзгартириш” қўшимча келишувини рўйхатдан ўтказишни танланг.
Ушбу функция ташқи ўриндошлик бўйича қабул қилинган ва ўриндош сифатида ишлашда давом этаётган ходимнинг шартномасини таҳрирлаш (ташқи ўриндошликни белгилаш) учун фойдаланилади.
Манбага қаранг.
Агар саволлар туғилса, қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг: (+71) 200-70-30.
Шунингдек мавзуга доир материаллар:
- ЯММТ билан ишлашдаги 3 муаммо ва уларни ҳал қилиш бўйича тавсиялар;
- ЯММТ: қўшимча келишув қандай рўйхатдан ўтказилади;
- ЯММТ: ташкилот тузилмасидаги ўзгаришлар қандай акс эттирилади;
- ЯММТда меҳнат шартномасини бекор қилишда йўл қўйилган хато қандай тузатилади;
- Корхона қайта ташкил этилганда меҳнатга оид муносабатлар ЯММТда қандай расмийлаштирилади;
- ЯММТда «тўхтатиб туриш» – бу «бекор қилиш»ни англатмайди.