Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Онлайн НКМ орқали рақамли маркировкага эга товарни қайтариш қандай расмийлаштирилади
Чакана савдо амалиётида тез-тез шундай вазият юзага келадики, унда товарни қайтаришни расмийлаштириш керак. Рақамли маркировкага эга товарларни онлайн НКМ орқали қайтаришни расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусияти ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра “CRPT TURON” МЧЖ рақамли маркировкалаш оператори менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ маълумот берди.
– Функционал онлайн НКМ товарни сотиш (харидордан пул маблағини олиш орқали) билан бирга уни қайтаришни (харидорга пул маблағини қайтариш орқали) ҳам қайд эта олади.
Агар харидор рақамли маркировкаланган товарни қайтариб беришни хоҳласа, сотувчи харид пайтидаги каби маркировка кодини онлайн НКМ ёрдамида албатта сканерлаши керак. Фақатгина шундан сўнг товарни қайтаришнинг фискал ҳужжатини (қайтариш чеки) расмийлаштириши зарур. Қолган тартиб-таомиллар маркировка қилинмаган товарларни қандай қайтарилса, шундай тартибда амалга оширилади. Батафсил Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 6-банди орқали аниқлаштириш мумкин”.
- «Онлайн НКМ ва виртуал касса билан қандай ишлаш керак» тавсиясида мазкур қоидаларни қўллашда юзага келиши мумкин бўлган амалдаги вазиятлар ҳақида батафсил ёритилган.
- Товарни сотишда уни қайтариш ҳолатларини қисқартириш учун харидордан пулни олгандан сўнг расмийлаштиринг. Бу сотувчи тўловни кутмасдан чек урган, сўнгра эса харидорнинг пули етмай қолганлиги маълум бўлган ҳолатларининг олдини олиш имконини беради.
- Чакана савдо қоидаларига мувофиқ, қайтариб олинмайдиган ёки бошқа шундай товарга алмаштириб берилмайдиган, тегишли сифатга эга ноозиқ-овқатлар рўйхати белгиланган. Мазкур рўйхатда – рақамли маркировкалаш бўйича пилот лойиҳага биринчилардан бўлиб киритилган дори воситалари ва тиббий воситалардир. Мазкур товарлар, агарда улар сифатсиз ҳолатда сотилган бўлса, қайтариб олиниши шарт.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади