КПКдан тўлов тўланганда чек қандай рўйхатдан ўтказилади?

preview

Ўтган ҳафтада солиқ тўловчининг шахсий кабинетида «Онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларини рўйхатдан ўтказиш» хизмати ишга тушди. Бироқ дўконда бериладиган чекларни чалкаштириб юбормаслик учун нима қилиш керак?

Бухгалтерлар орасида кўп учрайдиган бундай саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ бўлими бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ жавоб берди:

1. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг чекини кассада бериладиган бошқа чеклардан қандай фарқлаш мумкин?

– Онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини унинг реквизитларига қараб фарқлаш мумкин. Уни фискал хотирали НКМ ва тўлов терминали чекидан мажбурий QR-код ва фискал модулнинг серия рақами ажратиб туради.

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки реквизитларининг тўлиқ рўйхати қуйидаги кўринишга эга :

Бунда қуйидагиларга эътибор беринг: ҚҚС тўловчиси ҳисобланган сотувчининг чеки айланмадан олинадиган солиқни тўлайдиган сотувчининг чекидан фарқ қилади, кейингиси чекда ҚҚС ставкаси ва суммасини кўрсатмайди .

1. Сотувчи корпоратив картадан тўлов тўланганда картадан пул ечилган қурилмадан чиқарилган чекни берди. Онлайн-НКМ чекини бериш талаб қилинганда: «биз фақат шу чекни беришимиз мумкин» деб жавоб қилди. Мазкур ҳолатда нима қилиш керак?

– Берилган чекда биринчи саволга жавобда айтиб ўтилган барча реквизитлар мавжудлигини текшириб кўришимиз лозим. Ҳозирги пайтда онлайн-НКМ ва тўлов терминали функциялари ўрнатилган қурилмалар ҳам мавжуд. Сизнинг ҳолатда сотувчида шундай комбинациялашган қурилма ўрнатилган ва берилган чек онлайн-НКМ чеки бўлиши мумкин.

Сотувчи тўлов шаклидан – нақд пулда ёки пластик картадан тўланганидан қатъи назар, онлайн-НКМ чекини бериши зарур. Бундай ҳолатда чек берилмаганда, албатта уни беришларини талаб қилинг! Сотувчи уни беришни рад этишга ҳақли эмас .

Сотувчи касса аппарати бузилганлиги, чироқ ўчганлиги ёки интернет йўқлиги сабабли фақат белгиланган намунадаги квитанцияни бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган тақдирда, Ҳисобварақ-фактуралар тўғрисидаги низомнинг 5-бандига асосан сизга ҳисобварақ-фактурани тақдим этишини талаб қилганингиз маъқул. Шунингдек харидни кейинроққа, яъни савдо шохобчасида онлайн-НКМ ишга тушириладиган пайтга қолдириш ёки умуман бошқа жойдан харид қилиш мумкин. Онлайн-кассаларнинг кўпчилиги электр тармоғида ва аккумуляторда ишлайди, интернет мавжуд бўлмаган тақдирда, кейинчалик фискал маълумотлар операторига чекларни бериш орқали 24 соат офлайн режимда ишлаши мумкин.

2. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Корпоратив картадан тўлов тўланганда берилган чекни рўйхатдан ўтказиш» сервисидан фойдаланиш чоғида чекнинг мажбурий реквизитлари қўлда киритилганда фискал модулнинг фискал белгиси ва серия рақамини кўрсатиш лозим. Фискал белги қандай аниқланади?

– Фискал белги – онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекининг мажбурий реквизити бўлиб , чекнинг қалбаки эмаслигини текшириш учун мўлжалланган. Бу – 12 та рақамдан иборат комбинация, ҳар бир чекнинг ноёб рақами ҳисобланади.

Чекдаги бу реквизит қуйидагича ифодаланиши мумкин: «ФП», «ФБ», «ФМ», «Фискал белгиси», «Фискал белги». Бу онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг интерфейси тилига ҳамда унга маълумотларни киритишнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқдир.

3. Корпоратив картадан тўланганда берилган чекни рўйхатдан ўтказиш тизимида бундай чек ҳақида маълумотлар мавжуд эмаслиги маълум қилинди. Бу нима бўлиши мумкин, қўлимиздаги чек ҳақиқийми?

– Олинган чек онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки эканлигини текшириб кўринг. Шундай бўлса, биринчи уринишдан 24 соат ўтгач яна рўйхатдан ўтказишга ҳаракат қилиб кўринг. Чек интернет узилиб қолган пайтда офлайн режимда ишлаган онлайн-НКМ ёки виртуал касса берган чек бўлса уриниш зое кетмайди. Интернетга уланганидан кейин касса фискал маълумотлар операторига офлайн режимда урилган барча чеклар ҳақидаги маълумотни узатади .

Бундан кейин ҳам натижа исталгандек бўлмаса, чек қалбаки бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Техник жиҳатдан шундай қилишнинг имкони бор, лекин бу қонунга хилофдир. Мазкур ҳолатда сотувчига эътироз билдиринг, солиқ органига ёки фискал маълумотлар операторига мурожаат қилинг.

4. Сотувчи дўкон ҳали онлайн-НКМга ўтмаганлигини ва фискал хотирали НКМ чекини беришаётганини айтди. Фискал хотирали НКМлар учун ҳам шунга ўхшаш «Онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларини рўйхатдан ўтказиш» хизмати борми?

– Йўқ, «Корпоратив картадан тўлов тўланганда берилган чекни рўйхатдан ўтказиш» хизмати фақат онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеклари учун мўлжалланган. Мазкур технологияни эски намунадаги фискал хотирали НКМларга қўллаш мумкин эмас, сабаби улар ҳақидаги маълумотлар айнан касса машинасининг ўзида жойлаштирилган бўлади ва улардан солиқ органларининг ахборот тизимида фойдаланиб бўлмайди.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Нақдсиз ҳисоб-китоб Нақдсиз ҳисоб-китоб Нақдсиз ҳисоб-китоб /uz/publish/doc/text164585_kpkdan_tulov_tulanganda_chek_qanday_ruyhatdan_utkaziladi