Янгиликлар

Акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги Қонун қандай нормалар билан тўлдирилди

28.11.25
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга корпоратив назоратнинг иккита янги механизми киритилди: 1) биринчи марта мажоритар акциядор (акцияларнинг йирик пакетига эгалик қилувчи) мақоми белгиланди; 2) бошқарув органлари учун фидуциар мажбуриятлар (бир шахс ёки ташкилотдан бошқа шахснинг энг яхши манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилишни талаб қиладиган ҳуқуқий мажбуриятлар) белгиланди. АЖ тўғрисидаги Қонунга киритилган ўзгартиришлар ҳақида батафсил buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

Ўзбекистонда 2025 йил 1 декабрдан нималар ўзгаради

28.11.25
Тушунамизки, ҳар кунги «қонунчилик янгиликлари» катта эҳтимол билан бухгалтерларнинг ғашига тегади. Бошқа томондан – янги қоидалар бор ва уларга амал қилиш керак... Сиз учун – 2025 йил декабрь ойи учун янгиликларга оид шарҳимиз. Эътибор учун – яхши янгиликлар ҳам бор:

2025 йил декабрь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак

28.11.25
Декабрь ойида баъзи ташкилотлар ноябрь, йил якуни ёки бошқа давр учун статистика бўйича ҳисобот беришлари керак. Назорат саналари кўрсатилган статистика ҳисоботлари рўйхати – buxgalter.uz шарҳида:

Тугатиш жараёнида хўжалик юритувчи субъектга солиқ қарзини қандай тўлаш мумкин

26.11.25
Фаолият юритмаётган ва тугатиш жараёнида бўлган корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ қарзини Soliq иловаси орқали тўлашлари мумкин (2.0.23-версия). Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди:

2026 йилда Ўзбекистоннинг солиқ ва божхона сиёсатида нималар ўзгаради

26.11.25
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026-2028 йилларга мўлжалланган солиқ ва божхона сиёсати лойиҳасини эълон қилди. 2026 йилда солиқ ставкаларининг бир қисми ўзгаришсиз қолади, бир қисми индексация қилинади. Шунингдек, акциз солиғи ставкаларида ҳам ўзгаришлар юз беради ва янги акциз солиғи солиш объекти пайдо бўлади. Тафсилотлар, шу жумладан иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига тақдим этиладиган 16 та алоҳида солиқ ва божхона имтиёзлари рўйхати – buxgalter.uz шарҳида:

Янги қоидалар бўйича олиб чиқиладиган товарларга БҚД қандай тўлдирилади

26.11.25
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди. Янги ҳужжат тафсилотлари – шарҳда:

1 январдан бошлаб қандай ҳисоботларни hisobot.gov.uz орқали юбориш мумкин бўлади

24.11.25
2026 йил 1 январдан бошлаб барча тадбиркорлик субъектлари 14 та давлат органи учун 105 турдаги мажбурий ҳисоботларни hisobot.gov.uz Ягона ҳисобот тизими орқали юборишлари мумкин бўлади. Миллий экология қўмитаси ва шунга мос равишда экология бўйича ҳисоботлар ҳозирча улар орасида йўқ. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Кешбек тўланган чекка қандай тузатишлар киритиш мумкин

24.11.25
Аввал хабар қилинганидек, 2025 йил 20 ноябрдан 10 декабргача (2025 йил 10 декабрь ҳам киради) тадбиркорлик субъектлари 2025 йил учун электрон чеклар ва онлайн-НКТ чекларидаги суммаларни тузатишлари мумкин. Шу билан бирга, Солиқ қўмитаси кешбек тўланган чекларни ҳам олдиндан кешбек суммасини ўз ҳисобидан бюджетга қайтариш орқали тузатиш мумкинлигини маълум қилди. Buxgalter.uz буни қандай амалга ошириш мумкинлигига аниқлик киритди:

Таҳририят фикри: Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналарини нима ҳақида огоҳлантирди?

21.11.25
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси умумий овқатланиш корхоналари учун огоҳлантириш эълон қилди. Кўпчилик бу хабарни хизмат учун фоиз олишни тақиқлаш сифатида қабул қилди. Бизнингча, матндан бундай тўлов тақиқланган деган маъно келиб чиқмайди. Мана далиллар:

Чек суммаларини қандай тузатиш мумкин: Солиқ қўмитасининг тушунтириши

21.11.25
2025 йил 20 ноябрдан 10 декабргача (2025 йил 10 декабрь ҳам киради) тадбиркорлик субъектлари 2025 йил учун электрон чеклар ва онлайн-НКТ чекларидаги суммаларни тузатишлари мумкин. Солиқ қўмитаси буни қандай амалга ошириш бўйича тушунтириш берди:

2026 йил 1 январдан кимлар «жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар» тоифасига кириши мумкин

21.11.25
22 ноябрга қадар ҚҲТБТда Жамоат аҳамиятга эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари, уларнинг молиявий ҳисоботи ва аудитига қўйиладиган талаблар ҳамда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банкнинг фикрига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб қайси ташкилотлар ушбу тоифага кириши кераклигини buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

Диққат: «Норма» янги офисга кўчмоқда

21.11.25
Ҳурматли фойдаланувчилар! Бизда янгилик бор: бугун, 21 ноябрь куни, биз янги офисга кўчиб ўтамиз!

Ижтимоий карта орқали товарлар учун тўлов қилинса, сотиш чеки нималарни акс эттириши керак

20.11.25
2025 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарлар ва хизматларни ижтимоий карта орқали харид қилишда тўланган ҚҚСни қайтариш тартиби амал қилади. Шу муносабат билан онлайн-НКТ чекларига муайян талаблар қўйилади. Назорат-касса техникасида қандай созлашларни амалга ошириш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш соҳасидаги эксперт, «RIG» МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ тушунтириб берди:

Солиқ қўмитасига янги раис тайинланди

20.11.25
Фаррух Жаҳонгирович Пўлатов Солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланди, дея хабар берди Президент матбуот котиби ўзининг расмий каналида.

2025 йилда фармацевтика маҳсулотларини ҳисобга олиш қоидаларида нималар ўзгарди

20.11.25
2025 йил 1 апрелдан дори воситаларининг нархини шакллантириш ва ҳисобга олиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Президентнинг 28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сон Фармони ва ундан кейин Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2025 йилдаги 662-сон қарори фармацевтика маҳсулотлари нархларини шакллантиришга бўлган ёндашувни тубдан ўзгартирди. Шу билан бирга, 185-сон ВМҚ ва бир вақтнинг ўзида иккита бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари ўртасида юзага келган зиддиятлар туфайли муаммолар ҳам юзага келди. Фармацевтика маҳсулотларининг бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритишнинг янги қоидаларини ҳисобга олган ҳолда бухгалтер эътиборидан четда қолдирмаслик учун солиқ маслаҳатчилари Лола КАРИМОВА ва Гулнора ЭРГАШЕВА билан биргаликда қуйидагиларни кўриб чиқамиз:

Чеклар назорат остида: касса талабларга жавоб бермаса, нима қилиш керак

19.11.25
Онлайн-НКТ ишлаб чиқарувчилари ва ТХКМ 2025 йил 28 ноябрга қадар мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларни чакана реализация қилишда маркировка кодини кўрсатмасдан ёки ундан такроран фойдаланган ҳолда онлайн-НКТ касса чекларини беришни техник жиҳатдан истисно қилишлари шартлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Кўрсатмани бажармаганлар давлат реестридан чиқаришгача бўлган «қатъий чоралар» билан таҳдид қилинмоқда. Биз онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш соҳасидаги эксперт, «RIG» МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВдан ушбу маълумотга изоҳ беришини сўрадик:

Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартибида нималар ўзгарди

18.11.25
14.03.2017 йилдаги 2868-сон Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома энди фақат Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга нисбатан қўлланилади. Шунингдек, БҚДни тўлдириш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Тузатишлар 13 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Янги қоидалар бўйича санитария-эпидемиологик хулосани қандай олиш мумкин

18.11.25
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинадиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Ҳужжат 14 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотларни buxgalter.uz шарҳида кўриб чиқамиз:

2026 йилдан қонунчиликдаги ўзгартиришларга тайёрлигингизни текширинг

17.11.25
2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда солиқ солиш, солиқ маъмуриятчилиги ва меҳнат ҳақидаги қонунчиликка киритилган жиддий ўзгартиришлар кучга киради. Янги қоидалар бўйича ишлашга қанчалик тайёрлигингизни тез текшира олишингиз учун 10 та саволдан иборат тест тайёрладик. 5 дақиқада

ПФ-214-сон Фармон бўйича бизнесни 15 дақиқада қандай бошлаш мумкин

17.11.25
Бизнесни бошлашда давлат хизматлари ва лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш мақсадида бир қатор хизматлар «тўплами»ни тақдим этиш Президентнинг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқоти якунлари бўйича навбатдаги Фармонининг мавзуси бўлди. Ҳужжат 15 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: