Январь ойида экспертларнинг материаллари сиз учун фойдали бўлади:
«ЯММТ» ИДАК дирекцияси 2026 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилган ЯММТдаги янгиликлар бўйича иш берувчиларнинг саволларига жавоб берди. Улар тизимда рўйхатдан ўтиш имкониятига тааллуқли:
– фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар (ФҲТ);
– барча турдаги таътиллар.
Тафсилотлар – бухгалтер шарҳида:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Шундай қилиб, 2026 йил 1 январдан бошлаб Ягона миллий меҳнат тизимида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни ва барча турдаги таътилларни рўйхатдан ўтказиш имконияти жорий этилди.
«ЯММТ» ИДАК мутахассислари иш берувчиларнинг саволларига жавоб беришди:
1. ФҲТ шартномалар бўйича
- Олдинги даврларда тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш керакми?
– Ҳа, агар шартнома муддати ҳали тугамаган бўлса, уни тизимга киритиш керак.
Тизимда барча амалдаги ФҲТ шартномалар рўйхатга олинади.
- Рўйхатдан ўтиш учун қанча вақт ажратилади?
– Ҳозирги вақтда ФҲТ шартномани рўйхатдан ўтказиш учун аниқ чеклов ёки муддат мавжуд эмас.
- Нима учун чет эл фуқаролари билан тузилган шартномаларни ЯММТга киритиш мумкин эмас?
– Ҳозирча тизим фақат Ўзбекистон фуқаролари билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш имконини беради. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тез орада (жараёнда) қўшилади.
ЙҲҚни рўйхатдан ўтказиш бўйича йўриқномага қаранг.
2. Таътиллар бўйича
❖
2026 йилдан бошлаб меҳнатга лаёқатсизлик ва ҳомиладорлик нафақалари қандай тайинланади ва тўланади.
- Тизимга қандай таътиллар қўшилди?
– Йиллик меҳнат таътили, иш ҳақи қисман сақланадиган таътил, иш ҳақи сақланмайдиган таътил.
- Қандай маълумотларни киритиш керак?
– Ходим таътилга чиққанда сиз таътилнинг бошланиш санасини киритасиз. Ходим ишга чиққанда, тизимда унинг қайтиш санаси қайд этилади.
- Рўйхатдан ўтиш муддатлари қандай?
– Айни пайтда таътилларни рўйхатдан ўтказиш учун аниқ муддатлар йўқ. Аммо буни ўз вақтида амалга оширган маъқул, шунда ходимларда уларга «касаллик нафақаси»ни тўлашда муаммолар юзага келмайди.
Таътилларни рўйхатдан ўтказиш бўйича йўриқномага қаранг.
Бошқа саволлар туғилса:
Савол бериш мумкин бўлган Telegram гуруҳи: https://t.me/+3s74Qw4BRNY5NGZi
ЯММТ қўллаб-қувватлаш хизмати: (71) 200-06-00
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()