Янгиликлар

«ASL BELGISI» МАТ 2025 йил 28 ноябрь – 1 декабрь даврида режали ишлар ҳақида огоҳлантирди

14.11.25
«Asl belgisi» МАТ хизматлари 2025 йил 28 ноябрдан 1 декабргача бўлган даврда ишламайди. Сабаби – барча товар гуруҳлари айланмаси иштирокчилари учун xTrace платформасига ўтиш билан боғлиқ режали ишлар. Шунингдек, МАТ дирекцияси янгиланган «шахсий кабинетлар»ни синовдан ўтказишни 15 ноябргача якунлашни тавсия қилади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларида нималар ўзгарди

13.11.25
Юридик шахсларга ичимлик ва оқова сув хизматлари учун корпоратив карталар ёрдамида тўловларни амалга оширишга, шу жумладан – жойларда тўловни амалга оширишга рухсат берилди. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун эса уларнинг фаолияти билан боғлиқ ҳисоб-китоблар учун махсус «бизнес-карта» жорий этилмоқда. Ҳужжат 12 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда банк ҳисобварақларини очиш масалаларида нималар ўзгарди

13.11.25
Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари (консуллик муассасалари) орқали ЖШШИРни олган IT-парк резидентларининг хорижий мутахассислари рақамли идентификациялаш воситалари (Face-ID)дан фойдаланган ҳолда масофадан туриб банк ҳисобварақларини очишлари мумкин. Шунингдек, махсус солиқ режимини олган норезидент жисмоний шахслар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ва вояга етмаган шахслар учун банк ҳисобварақларини очиш шартлари аниқлаштирилди. Ҳужжат 12 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш масалаларида нималар ўзгармоқда

13.11.25
Қонун чиқарувчилар иш вақтидан ташқари ишнинг энг кўп давомийлигини оширдилар: энди у йилига 120 соатдан ортиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, ишнинг 1 кундаги биринчи икки соати учун иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш даражаси пасайтирилади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:

Давлат тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қандай қўллаб-қувватлайди

12.11.25
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини кўп босқичли молиявий қўллаб-қувватлаш Президентнинг 09.11.2025 йилдаги ПҚ-336-сон қарорида назарда тутилган. Ҳужжат 10 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

E-imzo 5.0 янги версияси: ўрнатиш керакми ёки кутиш?

12.11.25
Ким янги E-imzo 5.0 версиясидан фойдаланишга уриниб кўрган бўлса ва яна одатий ишлайдиган 4.47 версиясига қайтган бўлса, у тушунади... Илгари янги версияни ўрнатишда кўплаб сайтлар ЭРИни «кўрмай» қолар ва ҳисобварақ-фактураларни юборишда муаммолар юзага келарди. Энди бухгалтерлар my.soliq.uz сайтига киришда муаммога дуч келишди, тизим 5.0 версиясини талаб қилади. Бунда my3.soliq.uz сайтига кириш ҳозирча эски сайт орқали амалга оширилмоқда. Нима қилиш керак? Buxgalter.uz вазиятни ўрганди:

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида нималар ўзгарди

11.11.25
Энди ҳуқуқ ва мажбуриятлар, улар топшириш ҳужжатида кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш соҳасида яна нималар ўзгарди, buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг:

Хўжалик юритувчи субъектларни ихтиёрий тугатиш ва давлат реестридан чиқариш тартибида нималар ўзгарди

11.11.25
Муассислар ёки уларнинг ворислари тижорат ташкилоти фаолиятини қайта тиклаш мақсадида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиши мумкин бўлган муддат 3 йилдан 1 йилгача қисқартирилди. Ихтиёрий тугатиш тартибида ва фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартибида яна нималар ўзгарди, buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг:

My.gov.uz сайтида оила таркиби ҳақидаги маълумотларни қандай тузатиш мумкин

10.11.25
My.gov.uz портали «Оила маълумотларини таҳрирлаш» хизмати ёрдамида оила таркиби ҳақидаги маълумотларни текшириш ва нотўғри маълумотларни тузатиш мумкинлигини эслатиб ўтди. Бу билан фойдаланувчилар давлат маълумотлар базаларини актуализация қилишга ҳисса қўшадилар. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Эътибор беринг: Вuxgalter.uz материалларини кўриш шартларидаги ўзгаришлар

07.11.25
Ҳурматли ўқувчилар, сайтда бепул материалларни кўришнинг янгиланган қоидалари кучга кирди. Энди buxgalter.uz контентига кириш қандай ишлаши ҳақида батафсил, қуйида ўқинг:

Ўзбекистондаги иқтисодий олий ўқув юртлари битирувчилари АССА ва ACFP дипломи учун қандай имтиҳон топширишлари керак

06.11.25
АCCА ва АCFR «Молия ва бизнесни бошқариш» қўшма дипломига 7 та имтиҳон киради. ACFP директори Мўмин АШУРОВ молия-иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавр ёки магистр дипломлари эгалари улардан қайсиларини топширишлари кераклигини тушунтирди:

Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартибида нималар ўзгарди

05.11.25
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжат 2026 йил 5 февралдан кучга киради.

ЖБПТ тизимида янги ходимга сўровномани қандай тез очиш мумкин

04.11.25
Янги ходимларга ЖБПТ (жамғариб бориладиган пенсия тизими) учун сўровномаларни қандай очасиз? Биласизми, буни янги «автоўтиш» функцияси туфайли бевосита ЖБПҲ электрон реестрларини қабул қилиш ва қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизимида осон ва энг муҳими – тез бажариш мумкин. Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди:

Ўзбекистонда «йирик қарздорлар рейтинги» қандай ишлайди

03.11.25
2026 йил 1 январдан иқтисодиёт учун тизимли аҳамиятга эга бўлган йирик корхоналар банк кредитлари ва ташқи қарзлар бўйича умидсиз қарздорлик юзага келиши хатарлари тоифалари бўйича қўшимча равишда таснифланадилар. Бу масалани тартибга солувчи Низом 27 октябрдан кучга кирди. Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:

Ноябрь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак

31.10.25
2025 йил ноябрь ойида айрим ташкилотлар статистика бўйича ҳисобот топширишлари керак. Энг сўнгги саналар – 5 ва 18 ноябрь. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

2026 йилда шамол ва қуёш энергияси учун «яшил тарифлар» пасайтирилиши мумкин

31.10.25
ҚҲТБТда Президентнинг «Электр энергияси учун «яшил тарифлар»ни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қишлоқ хўжалиги корхоналари учун сув солиғи бўйича ҳисоботлар автоматлаштирилди

31.10.25
Солиқ қўмитасининг маълум қилишича қишлоқ хўжалиги корхоналари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни шакллантиришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилди.

ПФ-206-сон Фармон касаллик варақаси бўйича ва декрет пули тўлашда нималарни ўзгартирди

30.10.25
Ўзбекистонда ижтимоий суғурта тизими такомиллаштирилмоқда. Нафақалар аввалгидек фақат расман банд бўлган фуқароларга тўланиши кўзда тутилган. Лекин тўлов манбаси ўзгаради. Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:

Дори воситаларини реализация қилиш тартиби ва ЭҲФни тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомларда нималар ўзгарди

30.10.25
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2025 йилдаги 662-сон қарори билан қуйидагиларга тузатишлар киритилди: – Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш тартиби тўғрисидаги низомга – рецепт билан бериладиган дори воситаларига чекланган савдо устамасини белгилаш қисмида; – Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда 2025 йил 1 ноябрдан нималар ўзгаради

29.10.25
2025 йил ноябрь ойида ўзбекистонликларни рақамлаштиришнинг навбатдаги босқичи кутмоқда: янги рақамли платформалар, давлат хизматларидан фойдаланишнинг кенгайтирилган имкониятлари, божхона органларининг яна бир иловаси... Ноябрь ойидаги ушбу ва бошқа ўзгаришлар – buxgalter.uz шарҳида батафсил: