СК-2026: хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ имтиёзларини узайтириш

preview

25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1104-сон Қонун билан Солиқ кодексига муайян шартларда хизматлар соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзларни узайтирувчи норма киритилди.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўлаган. Мазкур имтиёз СК 483-моддаси 20-қисмига нисбатан қўлланилган:

  • чакана савдо ва умумий овқатланиш;
  • меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш);
  • автомобилда йўловчи ва юк ташиш;
  • автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш;
  • компьютер хизматлари;
  • маиший техникани таъмирлаш;
  • агро ва ветеринария хизматлари;
  • кўнгилочар марказлардаги хизматлар.

Имтиёзни 2028 йил 1 январгача узайтириш Президентнинг 27.02.2025 йилдаги ПҚ-78-сон қарорининг 3-4-бандларида назарда тутилган, бироқ фақат қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда:

  • 30 ёшгача бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича;
  • ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи МҲТЭКМнинг 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади;
  • жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича фаолиятнинг белгиланган турларидан олинган даромадлар жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этади.

Ходимлар сонини яшириш фактлари аниқланган тақдирда, имтиёзнинг амал қилиши тугатилади.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text212801_sk-2026_hizmat_kursatish_sohasi_uchun_ijtimoiy_soliq_imtiezlarini_uzaytirish