НК-2026: тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати учун имтиёзлар

preview

Солиқ кодексига тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати учун 2025 йил 1 январдан амалда бўлган имтиёзлар киритилди.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати тадбиркорлик субъектлари фойда солиғини 2% ставка бўйича ва ижтимоий солиқни 1% ставка бўйича тўлайдилар . Солиқ кодексининг 483-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Имтиёзлар бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда қўлланилади:

  • ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи МҲТЭКМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади;
  • ҳисобот даврида трикотаж (трикотаж мато, ип-газлама ва пайпоқ маҳсулотлари), тикув-трикотаж, пойабзал ёки чарм-атторлик буюмларини сотишдан олинган умумий тушум, шунингдек давал хомашёсини қайта ишлаш бўйича хизматлардан олинган даромадлар товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 70 фоизини ташкил этади.

Чораклик имтиёзларни қўллаш учун ушбу шартлар ушбу чоракнинг ҳар бир ойида бажарилиши керак.

Имтиёзларга бўлган ҳуқуқни солиқ органлари автоматик равишда (инсон омилини ҳисобга олмаган ҳолда) – ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар белгилайди.

Солиқ имтиёзларидан фойдалангандан кейин ҳисоботларни қайта топшириш йўли билан белгиланган шартларга риоя қилмаслик ҳоллари аниқланган тақдирда, имтиёзлар бекор қилинади, солиқлар пеня ҳисобланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва бюджетга ундирилади.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text212803_nk-2026_tikuv-trikotaj_poyabzal_va_charm-attorlik_sanoati_uchun_imtiezlar