Янгиликлар
07.01.25
24.12.2024 й.даги ЎРҚ-1014-сон Қонун Солиқ кодексига қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотишдан олинадиган фойда солиғи бўйича ноль фоиз миқдоридаги ставкани белгилайдиган, экспорт бўйича ноль ставкани бекор қиладиган, хусусий мактаблар қурилишида тезлаштирилган амортизацияни қўллаш имконини берадиган ва бошқа нормаларни киритди.
Ўзгаришлар ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ buxgalter.uz га маълумот берди:
07.01.25
2025 йилда айланмадан олинадиган солиқ бўйича ўзгаришлар ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари buxgalter.uz илтимосига кўра маълумот бердилар:
07.01.25
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун IT-парк резидентлари учун солиқ имтиёзларини узайтирди.
Батафсил – бизнинг шарҳимизда:
06.01.25
2025 йилда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ўзгаришлар ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ тушунтириш берди:
06.01.25
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон қонунга асосан нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларига солиқ имтиёзлари яна 5 йилга узайтирилди.
Ўзгартишлар ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ сўзлаб берди:
05.01.25
30 декабрь куни Президент ПФ-228-сон Фармонни имзолади, унга кўра Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлаш чоралари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилади.
Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда:
04.01.25
Статистика агентлиги 2025 йил 6 январда муддати тугайдиган статистик ҳисоботларни топшириш ҳақида эслатди:
04.01.25
5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини 50%га камайтирилган солиқ ставкаси бўйича тўлайдилар. Йирик солиқ тўловчилар, ДМ, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, шунингдек давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно. Бу Президентнинг 27.12.2024 йилдаги ПФ-227-сонли Фармонида назарда тутилган.
Ушбу ҳужжат билан киритилган бошқа ўзгартиришлар ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
04.01.25
2024 йил 30 декабрдан тадбиркорлик субъектлари учун шартномада назарда тутилган истеъмол ҳажмидан ошиб кетган тақдирда электр энергияси ва табиий газ учун тўлов қоидалари ўзгарди.
Батафсил маълумотлар – buxgalter.uz шарҳида.
03.01.25
Ўзбекистонда рақамлаштиришнинг илк даврида бухгалтер бўлиб ишламаган бўлсангиз, сурункали стресс ҳақида нимани ҳам билардингиз... Тан олинг, сўнгги икки-уч йилда шахсан сизга ишни эплаб кетиш учун нима ёрдам берди? Ҳатто сиз ҳеч нарса ёрдам бермади деб ҳисобласангиз ҳам, келинг, барибир сизнинг шахсий ички барқарорлик рейтингингизни аниқлашга ҳаракат қилайлик. Балки ҳаммасининг сабаби шунда бўлиши мумкин!
Агар 100 балл тўпласангиз, демак, сиз – ҳақиқий хазина ва янгиликлардан тўлиқ фойдаланишга эришгансиз! Шундай қилиб...
27.12.24
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси солиқ тўловчиларга 4-mehnat shakli бўйича ҳисоботни топширишнинг охирги муддати – 2025 йил 6 январдан кечиктирмай эканлигини эслатди.
27.12.24
Миллий қонунчиликдаги тадбиркорлик фаолиятига оид миллий қонунчиликдаги энг муҳим ўзгаришлар анъанавий шарҳи бу сафар кичик бўлмади: 2025 йил кириши билан нафақат янги қоидалар кучга киради, балки айрим эскилари ўз кучини йўқотади.
27.12.24
2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кирганлиги ва унинг транзити учун йиғимлар ставкалари тасдиқланди 24.12.2024 й. ЎРҚ-1011-сон, 10-илова.
Buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг.
25.12.24
Президентнинг 24.12.2024 йилдаги «Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида»ги ПҚ-452-сон қарори Янги йил байрамида қандай дам олишимизни тушунишга имкон беради. «Норма» кадрлар хизмати раҳбари ва эксперти Валерия ЛЯНДРЕС январь таътилларининг ҳисоб-китобига бу қарорнинг таъсири ҳақида тушунтириш берди:
23.12.24
Умумий овқатланиш корхоналари томонидан сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг МХИК рўйхати тўлдирилди. Янгиланган рўйхатга уй шароитида тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари киритилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
23.12.24
«Корхона 2024 йил октябрда импорт шартномаси тузди ва биринчи партия товарни импорт қилди. ҚҚС божхонада тўлиқ тўланди. Лекин ҚҚС тўловчи гувоҳномасини фақат 2024 йил 21 ноябрда олди. Бу ҳолда октябрда импорт қилинган товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма»эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
17.12.24
Янги 1-сон БҲМС «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати» 2025 йил 1 январдан кучга киради. Саволлар туғилмоқда: 2024 йил учун молиявий ҳисоботни тузишда қайси БҲМСга амал қилиш керак – 2024 йилда қабул қилингангами ёки эскисигами? 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси муддатларда тақдим этиш керак?
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
14.12.24
Нима қилиш керак
1. Бугуноқ буюртманома қолдиринг;
2. Махсус нархда (якорь на абзац «тарифлар» внизу) 12 ойга шартнома тузинг;
3. Янги йилда Buxgalter Pro электрон эксперт тизимидан фойдаланинг!
12.12.24
Президентнинг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
1) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш мезонларини аниқлаштириш;
2) «ВВВ» тоифасидаги тадбиркорлик субъектларига товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш;
3) экспорт операциялари бўйича ҚҚС суммаларини қоплашда божхона органининг товар жўнатилаётган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган товарнинг кузатув ҳужжатларини солиқ органларига тақдим этиш шарт бўлмаган даврни аниқлаштириш.
10.12.2024 йилдаги ПФ-214-сон Фармон нималарни ўзгартиради, буни buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
06.12.24
2025 йил 1 январдан бошлаб давлат харидларида иштирок этадиган ишлаб чиқарувчилар учун «Ишлаб чиқарувчилар экотизими» ташкил этилади. Шунингдек, аввал Президент томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар маъқулланган эди.
Бу Ўзбекистондаги мавжуд давлат харидлари амалиётига қандай таъсир қилиши ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг.