ASL BELGISI хизматлари 28–30 июнь кунлари қандай ишлайди

preview

Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмаси иштирокчиларини ASL BELGISI тизимидаги режали ишлар ҳақида огоҳлантиришди. Барча ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар янгилаш даврида узлуксиз ишлаш учун зарур бўлган кодлар захирасини олдиндан таъминлашлари керак.

Хизматларнинг 2025 йил 28 июндан 30 июнгача ишлаш жадвали – buxgalter.uz шарҳида:

Керакли ахборотни тезкор олиш учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

28 июнь (шанба) соат 12:00 дан 30 июнь (душанба) соат 08:00 гача ASL BELGISI маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимида режали техник ишлар олиб борилади.

Дастурчилар шахсий кабинет интерфейсини янгилаш, фойдаланувчилар роллари ва ҳуқуқларини созлаш имкониятларини кенгайтириш, навигацияни яхшилаш ва товарлар ҳаракатини аналитик ҳисобот қилиш ва мониторинг қилишнинг янги шаклларини жорий этишга ваъда беришди.

 

ASL BELGISI тизими иш графиги

  • 28 июнь соат 12:00 дан 24:00 гача – тизимнинг барча хизматлари (шахсий кабинет, API, мобил иловалар) тўлиқ ноаниқ бўлади;
  • 29 июнь соат 00:00 дан 30 июнь соат 08:00 гача фақат қуйидагилар ишлайди:

– буюртмаларни рўйхатга олиш ва рақамли маркировка кодларини олиш,

– кодларни қўллаш/агрегациялаш ҳақида ҳисоботлар юбориш («Алкоголь маҳсулотлари» ва «Маиший техника» товар гуруҳларидан ташқари);

  • 30 июнь соат 08:00 дан тизим яна тўлиқ ҳажмда ишлай бошлайди.

Манбага қаранг.

 

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text208871_asl_belgisi_hizmatlari_28-30_iyun_kunlari_qanday_ishlaydi