Янгиликлар
21.04.21
«Ипак Йули» банки Dibank хизмати билан интеграция лойиҳасини амалга оширди, бу банк мижозларига тўловлар билан ишлашни икки баробар камайтириш имконини беради. Энди Dibank хизмати ёрдамида 1С ёки Didox да яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари тўғридан-тўғри банкка боради. Кирим тўловлар ва ҳисобварақларни ҳисобдан чиқариш эса бухгалтерия тизимида автоматик равишда «жойлаштирилиши» мумкин.
19.04.21
Тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилган корхоналар рўйхати 574 та субъектни ўз ичига олади. ДСҚ бундай корхоналарнинг камерал текширувдан ўтган ва хатосини тан олган 586 та контрагентларига солиқ қарзини 2021 йил якунига қадар тенг улушларда тўлаш имконини беради.
19.04.21
Молия вазирлиги ва «Норма» ПРМнинг биргаликдаги таълим лойиҳаси - «МҲХС асослари» бўйича дастлабки битирувчиларга сертификатлар берилди. Buxgalter.uz дастурнинг биринчи модулидан муваффақиятли ўтиб, имтиҳонларни топширган ва сертификат олган битирувчилар билан суҳбатлашди. Ўқиш жараёни қандай ўтди? Имтиҳонда қандай саволлар берилди? Қайсилари мураккаб бўлди? Битирувчилар ўқитувчиларни ва эришган натижаларини қандай баҳоладилар?
Алишер МАМАТОВ, «Назорат аудит» МЧЖ аудитори, иқтисод фанлари номзоди. 1993 йилдан буён мутахассислиги бўйича ишлайди:
16.04.21
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (14.04.2021 йилдаги 216-сон ВМҚ). Ҳужжат қуйидагиларни белгилайди: 1) қарздорликларни аниқлаш ва уларни асослантирувчи ҳужжатлар; 2) экспорт ва импорт шартномалари бўйича муддати ўтган умидсиз дебитор ва кредитор қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби; 3) ТСОЯЭАТдан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш бўйича ҳисобдорлик механизми.
16.04.21
Ҳамкасбларни табриклаймиз! Учта янги ташкилот АССА аккредитациядан ўтган ўқув марказлари рўйхатини тўлдирди: British Management University in Tashkent, Management Development Institute of Singapore in Tashkent, «The Graduate School of Business and Entrepreneurship» НТМ, деб хабар берди Молия вазирлигининг ахборот хизмати.
15.04.21
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудлар кесимида 2021 йил учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.
14.04.21
Сеҳрли таёқча, у билан бухгалтернинг иши икки марта камаяди! Қандай қилиб? Ҳозир тушунтирамиз:
14.04.21
Лойиҳани ишлаб чиқиш «Estat 4.0» АТнинг янгиланган версиясини синов режимида ишга туширилиши билан боғлиқ. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
13.04.21
Бугунги кунда Ўзбекистонда бухгалтерия юритиш учун энг оммабоп дастур (ДТ) «1C: Бухгалтерия» эканлиги сир эмас. Бироқ, кўплаб бухгалтерлар ҳали ҳам ушбу дастурий таъминотнинг 7.7 версиясидан яхшироқ версияси йўқ деган фикрда. Нима учун 7.7 дан 8.3 қулайроқ? 8.3 долзарб версиясининг фойдали хусусияти нимада?
«Balance Calculate» ХК аутсорсинг компанияси раҳбари, «Profi-Training» бизнес мактабининг сертификатланган мураббийи Венера МАЛИКОВА «1С: Бухгалтерия 8.3» ҳақида мулоҳаза юритади:
09.04.21
Адлия вазирлиги томонидан янги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3294, 3.04.2021 й.).
06.04.21
2020 йил декабрда «Venkon» компанияси Dibank сервисини ишга туширди, унинг ёрдамида 1С ёки Didox да яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари дарҳол банкка келиб тушади. Ва аксинча, кирувчи тўловлар ва ҳисобварақлардан ҳисобдан чиқаришлар автоматик тарзда ҳисоб тизимида тарқатилиши мумкин. Энди, Капитал банк мижозлари билан бир қаторда бундай қулайликдан Халқ банки мижозлари ҳам фойдаланишлари мумкин. Бу қандай ишлашини эслатиб ўтамиз:
02.04.21
ҚҲТБТда "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини муҳокама қилиш бошланди. Ҳужжат ЭРИ тўғрисидаги одатий тасаввурни ўзгартирадиган янги тушунчаларни ўз ичига олган. Улардан айримларини buxgalter.uz илтимосига биноан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутахассислари тушунтиришди:
01.04.21
ДСҚ солиқ тўловчиларга 2021 йил 1 апрелдан бошлаб 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонга асосан имтиёзнинг амал қилиши тўхтатилиши ҳақида эслатиб ўтди. У ўз ишлаб чиқаришларини модернизация қилган, шу жумладан - бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳисобига модернизация қилган корхоналарга дахл қилган. Электротехника саноати корхоналари аксинча 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарорга асосан янги имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишади. Бу ҳақда батафсил - buxgalter.uz шарҳида:
31.03.21
Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига Молия вазирлигидан биржа савдоларида иштирок этиш имконияти тўғрисида хабарнома келиб тушди. ЎзРТХБнинг кўплаб тадбиркорлар учун электрон майдонларини ўзлаштиришнинг долзарблиги 17 март куни Президентимизнинг ПҚ-5031-сонли қарори билан имзоланган. Ҳужжатга кўра 15 июндан бошлаб ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати ортиб бормоқда. Buxgalter.uz гап нима ҳақида бораётганлигини аниқлаштирди:
31.03.21
Жавоб берамиз!” хизматидан Buxgalter Pro, Norma дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари ва “Солиқ ва божхона хабарлари” ва “Норма маслаҳатчи” газеталари тўплами обуначилари фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Сайтнинг оддий фойдаланувчилари саволлар-жавоблар базасини энди кўришмайди.
Хизматнинг маълумотлар базаси мунтазам ўсиб боради ва бугунги кунда энг “қизғин” амалий масалалар - юридик, бухгалтерлик, солиқ, божхона масалалари бўйича тахминан 20 минг эксперт жавобларини ўз ичига олади.
2021 йилда хизматга 18 йил тўлади. Фойдаланувчиларнинг қандай тоифалари ва қандай даражада ундан фойдаланишлари мумкинлигини эслатиб ўтишдан мамнунмиз:
29.03.21
Об основных изменениях в национальном законодательстве, которые вступят в силу с 1 апреля 2021 года, написал портал norma.uz. Мы выбрали те из них, что касаются налогов или предпринимательской деятельности:
25.03.21
23 март куни Президент томонидан ПФ-6191-сон Фармон имзоланди, унга асосан 1 июлдан бошлаб солиқ тўловчилар-жисмоний шахсларни солиқ органларида ҳисобга олиш ЖШШИРга ўтказилади. Фуқароларга СТИР берилмайди, “электрон ҳукумат” хизматларидан фойдаланиш соддалаштирилади, бир қатор давлат хизматлари олиш учун эса қўшимча маълумотномаларни сўраб олиш тўхтатилади. Энг муҳим янгиликлар тўғрисида батафсил - buxgalter.uz шарҳида:
24.03.21
23 март куни ДСҚ раиси Шерзод КУДБИЕВ ва молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ЭҲФ муаммолари бўйича “давра суҳбати” ўтказишди. Унда солиқ маслаҳатчилари ва бизнес вакиллари иштирок этишди. Учта асосий савол муҳокама қилинди: 1) ЭҲФни ўз вақтида тақдим этмаганлик ва муддатларга риоя қилмаганлик учун жарималар; 2) жорий ҳисобот даврида тузатилган ЭҲФни тақдим этиш учун чекловлар; 3) ҳисобга олиш ҳуқуқини ноқонуний қўллаш. Buxgalter.uz компания раҳбари тимсолида мунозараларда иштирок этди. Натижалар қандай?
23.03.21
Март ойининг бошида buxgalter.uz фойдаланувчилари сайтга қандай баҳо беришини тушуниш учун ўтказган сўровномани ўз телеграм-каналида эълон қилди. Улар қулайми? Ҳаммаси тушунарлими? Бугун биз сарҳисоб қиламиз: саволларга жавоб берамиз ва buxgalter.uz сайтининг баъзи «янгиликлари» ҳақида гапириб берамиз.
23.03.21
ЯММТга олий маълумоти ва ҳарбий хизматни ўтаганлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади, пенсионерларнинг пластик карталари шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида хизмат қилади, ПЖнинг мобиль иловалари пенсия олиш шаклини, санаси ва вақтини танлаш имконини беради. Бу ва бошқа ўзгартиришлар ҚҲТБТ порталига муҳокама учун жойлаштирилган Президент қарори лойиҳасида назарда тутилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида: