Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади
17 ноябрь куни Президент томонидан Фармон имзоланди , унга асосан 1 декабрдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилади. Шунингдек, МҲЭКМ ва БҲМ ҳам оширилади.
2023 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги миқдорлар белгиланади:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 372 минг сўмни (ҳозир – 347 минг сўм);
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 725 минг сўмни (677 минг сўм);
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) – ойига 1 млн 50 минг сўмни (980 минг сўм);
- базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – ойига 340 минг сўмни (330 минг сўм) ташкил этади.
МҲЭКМ меҳнатга оид муносабатлар соҳасида қўлланилади. Белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг қуйи чегараси сифатида ташкилий-ҳуқуқий шакли ва меҳнатга оид муносабатлардан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурий ҳисобланади.
БҲМ солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари миқдори, лицензиялар қиймати ва бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқариш учун қўлланилади. Батафсил...