Янгиликлар

ЭҲФ: долзарб муаммолар қандай ҳал қилинади

16.03.21
ДСҚ ЭҲФ бўйича “давра суҳбати” ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси электрон ҳисобварақ-фактуралар айланмаси билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун ДСҚ мутахассислари, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва тадбиркорлар йиғилишини таклиф этди. Шу тариқа, регулятор ва жамоатчиликнинг долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилиш зарурлиги юзасидан позициялари мос келади. Ушбу учрашувда гап нима хусусида боради?

Цемент учун божхона божи ярим йилга ноль даражага туширилади

15.03.21
Президент томонидан 11 мартда имзоланган «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида (11.03.2021 йилдаги ПФ-6186-сон) бу масала алоҳида қайд этилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.

1 майдан шартнома муносабатларини тартибга солишда жиддий ўзгартиришлар кутилмоқда

15.03.21
Адлия вазирлиги томонидан Президентнинг «Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Buxgalter.uz ҳужжат қабул қилинадиган бўлса, 1 майдан қандай ўзгартиришлар киритилишини аниқлаштирди:

Республикамиздаги бухгалтер аёлларни байрам билан табриклаймиз!

08.03.21
«Норма» компаниясининг эркаклар жамоаси раҳбарият номидан ҳамда buxgalter.uz таҳририятининг бутун жамоаси ҳамкасбларни ва ўқувчиларни халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этади! 8 март байрами муносабати билан сиз учун ҳазил тестни тайёрладик. Бухгалтерлар классификациясида ўзингизни осонгина топиб оласиз деб умид қиламиз. Эҳтимол, бир йўла бир неча тоифага мансублигингиз аён бўлар! Қандай натижаларга эришганингизни бизга ёзиб юборишни унутманг

Йил бошидан валютани харид қилиш ва сотишда нима ўзгарди

07.03.21
Йил бошида МБ 2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта интервенцияси стратегиясини тасдиқлади. У мавжуд амалиётда нимани ўзгартиради.

ДСҚ январь учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини қандай топширишни тушунтирди

05.03.21
3 мартдан бошлаб солиқ ҳисоботи шаклларида ЖШДС ва ижтимоий солиқнинг янги шаклидан - мазкур солиқлар бўйича тўлдириш ва топшириш учун ягона шакл сифатида фойдаланиш мумкин. Солиқ тўловчиларга ёрдам тариқасида ДСҚ уни тўлдириш бўйича йўриқномани эълон қилди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.

ДСҚ январь учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини қандай топширишни тушунтирди

05.03.21
3 мартдан бошлаб солиқ ҳисоботи шаклларида ЖШДС ва ижтимоий солиқнинг янги шаклидан - мазкур солиқлар бўйича тўлдириш ва топшириш учун ягона шакл сифатида фойдаланиш мумкин. Солиқ тўловчиларга ёрдам тариқасида ДСҚ уни тўлдириш бўйича йўриқномани эълон қилди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.

Камерал ва сайёр божхона аудити кимларга нисбатан ўтказилади

04.03.21
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (25.02.2021 йилдаги 101-сон ВМҚ). Божхона аудити мақсадларидан қатъи назар, камерал ёки сайёр шаклда, декларант, ташувчи, молиявий тартибга солиш мажбуриятларини ўз зиммасига олган шахслар ва бошқа субъектларга нисбатан ўтказилади. Батафсил – norma.uz портали шарҳида:

ҚҲТБТда - солиқ қарзини ундириш тўғрисида НҲҲ лойиҳаси

02.03.21
Солиқлар бўйича қарзни ундириш учун учта янги низом ишлаб чиқилди - юридик шахсларнинг мол-мулкини хатлаш тўғрисида; бошқа шахсларга ўтказилган мол-мулклар ҳисобидан ундириш тўғрисида; манфаатдор шахсларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш тўғрисида. Buxgalter.uz уларнинг қабул қилиниши билан нима ўзгаришини аниқлаштирди:

Банкингиз солиқчиларга сиз ҳақингизда нимани айтиб беради

01.03.21
ҚҲТБТда “Банкларнинг солиқ назорати билан боғлиқ ахборотларни тақдим этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ВМҚ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Buxgalter.uz гап нима ҳақида бораётганлигини аниқлаштирди.

Вазирлар Маҳкамасининг трансферт нархлари бўйича қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

01.03.21
ҚҲТБТда “Трансферт нархини белгилашда солиқ назорати ва норезидентларни солиқ солиш маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги ВМҚ лойиҳаси эълон қилинган. Унинг қабул қилиниши билан 6 та янги НҲҲ тасдиқланади. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида:

Молия вазирлиги МҲХСга ўтувчилар учун намунавий ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқди

26.02.21
Молия вазирлиги очиқ фойдаланиш учун 2021 йил 1 январдан бошлаб МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритишга ўтган корхоналар учун ҳисоб сиёсатининг намунавий шаклини жойлаштирди. Услубий қўлланмадан ўзбек ва рус тилларида фойдаланиш мумкин.

Телеграм орқали савдо қилувчиларга рақамли код ва виртуал касса олиш мажбурияти юкланади

24.02.21
1 апрелдан бошлаб интернет орқали савдо қилувчи тадбиркорлар махсус рақамли код олишлари шарт бўлади. Бу Президентнинг “Электрон тижорат маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилган. Унинг асосий жиҳатлари - buxgalter.uz шарҳида.

ҚҚС ҳисоб-китоби кетмаяптими? Сервисни икки соат мобайнида тузитишга ваъда беришмоқда

22.02.21
Шаклланган яхши анъанага биноан my.soliq.uz бугун техник носозликлар билан ишламоқда. Бунинг натижасида ҚҚС ҳисоб-китоби ва солиқлар бўйича бошқа ҳисоботларни рисоладагидек топшириб бўлмаяпти. Buxgalter.uz ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМда носозликларни бартараф этиш муддатларини аниқлаштирди.

2021 йилда автотранспорт мажбурий техник кўрикдан қандай ўтказилади

19.02.21
Ҳокимнинг 12.02.2021 йилдаги 159-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали тасдиқланди

ҚҚСни ҳисобга олишнинг қонунийлиги масалалари юзасидан қаерга мурожаат қилиш мумкин (ҳудудий ишчи гуруҳларининг телефон рақамлари)

18.02.21
18 февралдан бошлаб барча ДСБда махсус ишчи гуруҳлари фаолият кўрсата бошлашди. ДСҚнинг хабарида қайд этилишича, улар низоли жиҳатларни тезкор тарзда ҳал қилишга ёрдам берган ҳолда ҚҚСни ноқонуний ҳисобга олиш

Янгиҳаёт тумани учун ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегаралари белгиланди

18.02.21
Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани учун ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегаралари белгиланди. Бу ҳақда ҳокимнинг 12.02.2021 йилдаги 158-сон қарорида сўз боради.

2021 йил учун Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди

17.02.21
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди (11.02.2021 йилдаги 146-сон қарор). Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

ДСҚ солиқларнинг такрорланувчи ҳисобварақларини ёпади

16.02.21
Илгари ҚҚС бўйича ҳисобот шаклини очишда иккита код бўлган: 1- умумий ва 94-қурувчилар учун. Ҳозир электрон шаклни очишда фақат битта 1 коди мавжуд, бироқ бунда шахсий карточка ўзининг одатдаги 94 кодини сақлаб қолган. Солиқ тўловчилар нима қилишлари лозим? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ Бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси катта инспектори Дина МЎМИНОВА тушунтирди:

Бухгалтер 2021 йил учун Давлат Фармонида нималарга эътибор қаратиши лозим

11.02.21
3 февраль куни Президент томонидан «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармон имзоланди. Унда бухгалтер нималарни эътиборга олиши лозим? Buxgalter.uz эътиборга олиниши лозим бўлган қуйидаги 17 та ҳолатни ҳисоблаб чиқди: Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар муддати узайтирилди: