«Ўзбекистон-2030» стратегияси: яқин вақт ичида нималар ўзгаради

preview

Президент «Ўзбекистон-2030» стратегиясини ва уни 2023 йилда амалга ошириш чораларини тасдиқлади (11.09.2023 й. ПҚ-300-сон). Стратегия жамоатчилик муҳокамаси асосида ишлаб чиқилди. Янгиликлар ва ўзгаришларнинг бир қисми яқин вақт ичидаёқ кучга киради.

 

Янгиликлар билан тезкор тарзда танишиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1 октябрдан бошлаб солиқ қоидабузарликлари учун 10 млн сўмдан юқори бўлган санкциялар фақат суд қарори асосида – тадбиркорлик субъекти қоидабузарлик далили юзасидан эътироз билдирганда қўлланилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб бир қатор янгиликлар татбиқ қилинади:

  • ҳосилни суғурталаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари суғурта мукофотининг 50%и миқдорида субсидия ажратади;
  • изланишлар ва ривожланиш марказлари (R&D) мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган сумманинг 1%ини тўлайдилар, шунингдек улар ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 1%га пасайтирилади. Бундай марказлар учун бу икки преференция   марказлар ташкил қилинган кундан бошлаб 3 йилгача амал қилади;
  • давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотлар томонидан ҳар йили реализация қилинаётган инвестиция лойиҳалари қийматининг камида 5%и облигацияларни чиқариш ҳисобига молиялаштирилади.

Президентнинг 26.04.2023 йилдаги ПҚ-135-сон қарори билан шу йилда ўрнатилган меъёрга кўра, сайёҳлик операторлари 5 нафар ва ундан ортиқ хорижий туристлар учун сайёҳлик пакетлари бўйича ҚҚСнинг 20%ини қайтариб олиши мумкин. Пакет ичига автомобиль ва темирйўл транспорти бўйича хизматлар, жойлаштириш, экскурсия ва овқатланиш бўйича хизматлар кириши керак. 2024 йил 1 январдан бошлаб ҚҚСнинг бутун суммаси қайтарилишини жорий қилиш режалаштирилмоқда.

 

Эътибор беринг
Нашрларимизни кузатиб боринг. «Ўзбекистон-2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар чиқиши билан сизларни барча янгиликлар билан тезкор равишда таништирамиз.