К-savdo орқали сотиб олинган кўчма савдо жойларини қандай ҳисобга олиш керак

preview

«Ташкилот хизмат кўрсатиш учун К-savdo тизими орқали 3 йил муддатга кўчма савдо жойларини сотиб олди. Ушбу жойларни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан ҳисобга олиш керак?»

Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари жавоб беришди:

Эътибор беринг

Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинган, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.

 

– Сиз кўчма савдо жойларининг ўзини эмас, балки 36 ой давомида бу жойлардан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олдингиз 04.06.2021 й.ПҚ-5136-сон 2-б. 3-х.б., чунки бу жойлар учун мулкий ҳуқуқлар сизга ўтмайди. Шунга кўра, бухгалтерия ҳисобининг объекти бу жойлардан фойдаланиш ҳуқуқи бўлади.

Агар алоҳида жойдан фойдаланиш ҳуқуқининг қиймати БҲМнинг 50 баравари ва ундан юқори бўлса (тушунтириш эълон қилинган санада – 18 750 000 сўм ва ундан юқори), у барча хусусиятлари бўйича НМАни тан олиш мезонларига мос келгани учун 36 ойлик амортизация муддати билан НМА сифатида тан олиниши мумкин БҲМС №7 6-б. БҲМС №7 10-б.. Бу ҳолда НМАни 0490 "Бошқа номоддий активлар" ҳисобварағида ҳисобга олинг ва уни амортизациясини кўрсатилаётган хизматлар таннархига киритган ҳолда амортизация қилинг:

  • Дт 9410 «Реализация бўйича харажатлар»;
  • Кт 0590 «Бошқа номоддий активлар амортизацияси».

Агар фойдаланиш ҳуқуқининг қиймати БҲМнинг 50 бараваридан кам бўлса, суммани 3190 "Келгуси давр харажатларининг бошқа турлари" ҳисобварағига ўтказинг ва 36 ой давомида фойдаланиш ҳуқуқи қийматининг 1/36 қисмига тенг суммада ҳар ойлик асосда амортизация қилинг:

  • Дт 9410 «Реализация бўйича харажатлар»;
  • Кт 3190 «Келгуси давр харажатларининг бошқа турлари».

Эътибор беринг

Ташкилот раҳбари номоддий активлар сифатида ҳисобга олиш мақсадида ҳисобот даври учун активлар қийматининг чегарасини БҲМнинг 50 бараваридан кам қилиб белгилашга ҳақли БҲМС №7 6-б.. Бу ҳолатни бухгалтерия Ҳисоб сиёсатида акс эттириш керак.

Эътибор беринг

Бухгалтерия ҳисоби учун ҳисоб сиёсатини тайёрлаб қўйдингизми?

Агар – йўқ бўлса, ушбу вазифани бизнинг янгиланган Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоб сиёсати конструкторига ишониб топширинг!

Ушбу хизмат янги БҲМСлар бўйича ўзгаришларни ўз ичига олган ва ташкилотингизнинг хусусиятларини ҳисобга олади.

Ҳаммаси оддий: саволларга жавоб беринг, тизим эса бутун ишни сиз учун бажаради ва тайёр ҳужжатни шакллантиради.

Конструктор Buxgalter Pro электрон эксперт тизимининг VIP тарифи фойдаланувчиларига очиқ.

Ҳисоб сиёсатини тез, қулай ва ортиқча ташвишларсиз шакллантиринг!

 

 

 

Номоддий активлар Номоддий активлар Номоддий активлар /uz/publish/doc/text205528_k-savdo_orqali_sotib_olingan_kuchma_savdo_joylarini_qanday_hisobga_olish_kerak