Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Давлат реестридан 5 та ТХКМ чиқарилди: нима қилиш керак?
11 сентябрдан бошлаб онлайн-ККМ ва виртуал кассаларга узлуксиз хизмат кўрсатишни таъминловчи бир йўла бешта Техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХКМ) Давлат реестридан чиқарилди. Сабаби – қонунчилик талабларига мувофиқ келмаганлиги.
Уларнинг хизматларидан фойдаланган тадбиркорлар энди ўз фаолиятларини қандай тузишлари керак? Касса аппаратларини алмаштиришга тўғри келадими?
Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Қуйидагилар Давлат реестридан чиқарилди:
- «SOFT TECH SOLUTIONS» МЧЖ («Pos2k» виртуал кассасига хизмат кўрсатиш тўхтатилди);
- «Komkastexservis» МЧЖ («UZKASS-185» онлайн-ККМга хизмат кўрсатиш тўхтатилди);
- «ZEMOON» МЧЖ («Меркурий 115 Ф Уз» онлайн-ККМ);
- «YOUR SOFT» МЧЖ («YPOS» виртуал кассаси);
- «Smart One Club» МЧЖ («Штрих-М Кассир 5» виртуал кассаси).
Эътибор беринг, кўрсатилган онлайн-ККТларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқини нафақат ушбу ТХКМ, балки жойларда мижозлар билан бевосита ишлаган уларнинг ҳамкор ташкилотлари ҳам йўқотди.
Агар сиз «UZKASS-185», «Меркурий 115 Ф Уз», «YPOS», «Pos2k» ёки «Штрих-М Кассир 5» ККМлари билан ишлаган бўлсангиз
Эслатиб ўтамиз, ТХКМ билан тузилган шартноманинг мавжудлиги – онлайн-ККМ ёки виртуал кассани солиқ органларида ҳисобга қўйиш учун мажбурий шарт ҳисобланади . Бундай шартномани фақат Давлат реестрига киритилган ТХКМ билан тузиш мумкин .
1. ТХКМ Давлат реестрини ўрганишни тавсия этамиз. Унда сизнинг онлайн-ККТ моделингизга хизмат кўрсатадиган бошқа марказлар бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, ушбу ташкилот ёки унинг жойлардаги ҳамкорлари билан шартнома тузиш ва – сизда мавжуд бўлган касса аппаратларидан фойдаланишни давом эттириш мумкин.
2. Агар сизнинг онлайн-ККТга фақат битта ТХКМ ва унинг ҳамкор ташкилотлари хизмат кўрсатганлиги маълум бўлса (ва у реестрдан чиқарилган бўлса), қуйидагиларни амалга ошириш керак бўлади:
- онлайн-ККМ ёки виртуал кассанинг бошқа моделини танлаш ва сотиб олиш;
- уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш.
Бу вазифани ҳал этишни кечиктириб бўлмайди, чунки онлайн-ККТни қўллаш мажбурий бўлганда, усиз ишлаш тақиқланади.
Сиз онлайн-ККМ ёки виртуал кассанинг исталган моделини нархи, функционаллиги, фойдаланишдаги қулайлиги ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб танлашингиз мумкин. Асосийси, улар Онлайн-ККМ Давлат реестрига ёки Виртуал кассалар Давлат реестрига киритилган бўлиши лозим.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади