Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Маркетплейсни қандай созлаш керак
Агар харидор харид учун тўловни маркетплейс ёки тўлов мобиль иловаси орқали амалга оширса ва чек маркетплейс ёки тўлов иловаси томонида шакллантирилса, онлайн-НКТ чеклари воситачилик ёки субвоситачилик шартномаси бўйича товарларни реализация қилишдаги каби расмийлаштирилган бўлиши керак:
1-мисол: компания кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни Click орқали қабул қилади. Мазкур ҳолда компаниянинг ўзи комитент, Click эса – воситачи сифатида қаралади.
2-мисол: уяли алоқа оператори Paynet тизими билан хизматлар учун тўловни қабул қилишга доир шартнома тузди, унинг агентлари аҳолидан тўловни қабул қилади. Мазкур ҳолда уяли алоқа оператори комитент, Paynet – воситачи, Paynetнинг агентлари эса – субвоситачилар сифатида қаралади.
3-мисол. Компания Click ва PayME орқали тўловларни қабул қилган ҳолда туроператордан туристик йўлланмаларни реализация қилади. Ушбу вазиятда туроператор – комитент, туристик йўлланмалар реализатори – воситачи, Click ва PayME – субвоситачилар сифатида қаралади.
Барча кўрсатилган ҳолларда кўрсатиладиган хизматлар учун тўловнинг барча суммаси комитентда ҚҚС (айланмадан олинадиган солиқ) бўйича солиқ ҳисоботида акс эттирилиши керак. Воситачилар ва субвоситачиларнинг солиқ базаси эса ЭҲФ билан расмийлаштирилган воситачилик ҳақлари базасида шакллантирилади.
Кўрсатилган товарлар (хизматлар) учун харидорга чек берадиган ташкилотлар – воситачилар ва субвоситачилар – чекда комитентнинг СТИРини (комитент-норезидентнинг ID-рақамини) кўрсатиши керак. Комитентлар эса ўз навбатида – my.soliq.uzда “Ташкилот воситачиларининг рўйхатини шакллантириш” интерактив хизмати ёрдамида ўз воситачилари тўғрисидаги маълумотларни киритади.
Агар жараёнда субвоситачилар иштирок этса
My.soliq.uzда “Ташкилот воситачиларининг рўйхатини шакллантириш” интерактив хизмати орқали:
1) комитент ўз воситачиси тўғрисидаги маълумотларни киритади;
2) воситачи субвоситачи ва комитент тўғрисидаги маълумотларни киритади.
Бу ерда батафсил ўқинг:
- Субвоситачилик шартномаси бўйича сотувлар онлайн-НКТ чекларида қандай расмийлаштирилади;
- Воситачилик савдосида онлайн-НКТни қандай созлаш керак;
- Субвоситачи норезидентнинг товарини реализация қилишда онлайн-НКТни қандай созлаши керак.
Эслатиб ўтамиз: комитентлар чеклардаги хатоларни мустақил равишда тузатишлари мумкин. Тавсияда бу ҳақда батафсил ўқинг:
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади