Онлайн-НКМ чекларида товарлар ва хизматлар номини тўғри акс эттириш тартиби

preview

«Онлайн-НКМни созлашда ТХКМ ходими билан низо юзага келди. Бизнинг дўконларимиз колбаса ва пишлоқ сотишга ихтисослашган, бозордаги «қўшни-дўконлар» тажрибаси бўйича чекларда «ассортиментдаги колбаса», «ассортиментдаги пишлоқ» деб кўрсатмоқчимиз. Бироқ ТХКМ ходими бу нотўғри эканлигини, албатта пишлоқ ёки колбаса номи кўрсатилиши кераклигини айтди. Масалан, «Самарқанд пишлоғи», «Эритилган PureMilky», «Рузметов «Оилавий» колбасаси». Бу сотувчиларнинг ишини анча мураккаблаштиради, ТХКМ ходими эса гапини ҳеч нима билан асослай  олмаяпти».

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича эксперт, «RIG» МЧЖ директори Рустам Ёқубов тушунтирди:

 

Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Бу вазиятда ТХКМ ходими ҳақ. Савдо ташкилотининг вакили хоҳлаганидек йўл тутиш – 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» ҳамда Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом талабини бузишни англатади. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқадики, товар қандай товар ҳақида гап бораётгани тушунарли бўлган тарзда белгиланиши керак.

 

Агар товар мажбурий рақамли маркировкаланиши керак бўлса (масалан, сув, шарбатлар), сиз аниқ бир маҳсулот номларини уларнинг умумий белгиси билан алмаштира олмайсиз. Рақамли маркировкалаш ҳужжатларда товар номи билан бирга рақамли маркировкалаш белгиси кўрсатилиши кераклигини назарда тутади. Бунинг учун товар қадоғидан Data Matrix ўқилиши керак. Data Matrix ҳар бир товар бирлигини ноёб қилади. Айнан шунинг учун йиғилган кодларни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир Data Matrix мустақил позиция сифатида қайд этилади. Бу бошқа йўл билан ишламайди.

Рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун, хусусан Солиқ кодексининг 227-1-моддаси бўйича жарималар назарда тутилган. Рақамли маркировкалашни жорий этиш жадвалларига қаранг – улар тугагандан сўнг бу нормa соат каби ишлайди. Ахир рақамли маркировкаланадиган товарларни кузатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилган.

Амалиётда, одатда кичик дўконларда товарлар номи ўрнига чекларга «озиқ-овқат маҳсулотлари» ёки шунга ўхшаш нарсаларни ёзиш ҳолатлари учрайди. Бундай ҳаракатлар Солиқ кодексининг 223-моддаси 5-қисмининг санкцияларига сабаб бўлади, чунки «озиқ-овқат маҳсулотлари»га колбаса, ширинликлар, сут маҳсулотлари ва истеъмол қилинадиган барча нарсалар, яъни турли хил МХИКка эга бўлган товарлар киради. «Озиқ-овқат маҳсулотлари» ёзуви эса, қоида тариқасида, қандайдир битта МХИК билан бирга келади. Яна бир бор таъкидлайман: Солиқ кодексининг 223-моддасига мувофиқ ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттириш ЭҲФ ёки назорат-касса техникаси чекларида кўрсатилган реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

ЭҲФ, ишончнома ва онлайн-НКМ чекларида товарларнинг номларини акс эттириш талабини бузиш – бу солиқ текшируви учун сигнал ва сабабдир. Шунинг учун онлайн-НКМ, ҳисобварақ-фактураларда ва бошқа электрон ҳужжатларда товарлар билан ишлаш воситаларидан фойдаланишни ўрганиш муҳимдир.

Текширувчиларнинг сизга эътирози бўлмаслиги учун ишни қандай йўлга қўйиш керак, Buxgalter PROда ўқинг:

 

Яна бир муҳим жиҳат. Тадбиркорлар онлайн-НКМга солиқ маъмурияти воситаси сифатида муносабатда бўлишга одатланган. Аммо эътиборингизни онлайн-НКМ савдо нуқтасида товарлар айланмасини ҳисобга олиш ва назорат қилиш воситаси сифатида фойдали бўлиши мумкинлигига қаратмоқчиман. Бундай ҳисобни «Онлайн-НКМ ҳақида маълумот» интерактив хизматининг функционали ёрдамида созлаш мумкин, аммо бунинг учун сизнинг ассортиментингиздаги ҳар бир маҳсулотни онлайн-НКМ чекларидаги ёзувлар бўйича идентификация қилиш мумкин бўлиши керак.