Қайтариш чекини расмийлаштиришда кешбэк қандай ҳисобга олинади

preview

1 февралдан бошлаб онлайн-НКМ ва виртуал кассадан фойдаланадиган тадбиркорлик субъектлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар сотув чекларини қайтариш чекларига бириктириши лозим. ДСҚ бу ҳақда ахборот хабарини солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборди.

Буни қандай амалга ошириш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Yangi texnologiyalar» ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ тушунтириб берди:

 

 – «2022 йил 1 январдан бошлаб харидорларга МХИК тўғри кўрсатилган чеклардаги товарлар қийматининг 1%и миқдорида кешбэк берилади . Агар харидор товарни қайтарадиган бўлса, мобиль иловада рўйхатдан ўтказилган чекдаги кешбэк ҳам қайтарилиши лозим.

Бунинг учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Онлайн-НКМ ва виртуал касса чеклари бўйича маълумотлар» интерактив хизматига қўшимча опция киритилди. Унинг ёрдамида сотувчи сотув чекини қайтариш чекига бириктириши мумкин. Бу ўзаро ҳисоб-китобларнинг тўғри бўлишини таъминлайди.

 

Сотув чекини қайтариш чекига қандай бириктириш керак

  1. Товар қайтарилганда чек уриб беринг, унда чек тури сифатида - «қайтариш»ни кўрсатинг.
  2. My.soliq.uz даги шахсий кабинетга киринг.
  3. Интерактив хизматларда «Онлайн-НКМ ва виртуал касса ҳақидаги маълумотлар» хизматини танланг.
  4. «Қайтариш» иловасини танланг, у ерда сизнинг онлайн-НКМ ва виртуал кассангизда уриб берилган барча қайтариш чекларини топишингиз мумкин бўлади.
  5. Сизга керак бўлган қайтариш чекини излаш фильтрини тўлдиринг (чек берилган фискал модуль рақамини, берилган вақт оралиғини киритинг) ва излаш тугмасини босинг.
  6. Қайтариш чеки бириктириладиган чекни танланг ва унинг устига босинг.
  7. Экраннинг пастки қисмидаги тегишли ҳошияларга қайтариш чеки берилган сотув чекларидан онлайн-НКМ фискал модули рақамини ва чек рақамини кўчириб ёзинг.
  8. «Излаш» тугмасини босинг.

Сўнгра сотув чеки ва қайтариш  чеки бир-бирига бириктирилади ва барча ҳисоб-китоблар тўғри амалга оширилган бўлади.

Қайтариш чеки берилган сотув чеки mysoliq мобиль иловасида рўйхатдан ўтказилган бўлса, у бўйича ҳисобланган сумма кешбэкнинг ҳисобот даври учун умумий суммасидан автоматик тарзда чегириб қолинади.

Яқин кунларда мазкур функционал янада қулай ва фойдалисига алмаштирилади: қайтариш чекларида янги реквизит – қайтариш амалга оширилган харид чеки рақами пайдо бўлади. Сотув чеклари реквизитлари онлайн-НКТда қайтариш чекини шакллантириш чоғида кўрсатилиши лозим».

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

 

Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text178408_qaytarish_chekini_rasmiylashtirishda_keshbek_qanday_hisobga_olinadi