Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Сизнинг кассангиз янги талабларга мувофиқ келишини текширинг
Назорат-касса техникасини қўллайдиган солиқ тўловчилар шахсий кабинетларида 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб назорат-касса техникаси мувофиқ келиши лозим бўлган талаблар тўғрисида хабарнома олишди.
Нимани текшириш зарурлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ тушунтирди:
– 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб назорат-касса техникаси ҚҚС ставкаси 12%гача пасайтирилганлигини ҳисобга олган ҳолда қайта созланган бўлиши керак . Шунингдек, у :
- банк карталари орқали тўловларни қабул қилиши;
- онлайн-НКТнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотни солиқ органларига тақдим этиши. Истисно – виртуал кассалар ва онлайн-НКМ сифатида фойдаланилаётган банк карталарини қабул қилувчи терминаллар;
- товарларни чакана сотишда штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини эркин ўқиши ва аниқлаши керак.
Хатда МХИКни tasnif.soliq.uzнинг жорий версиясига мувофиқ фаоллаштириш масаласи алоҳида банд билан ажратилган.
ҚҚСга келсак, бу борада ҳеч кимда савол туғилмайди, деб ўйлайман: барча зарур созламалар амалга оширилган ёки НКТ эгалари ТХКМдан йўриқнома олишган ва мустақил равишда ҳаракат қилишмоқда. Умуман, бу ерда мураккаб нарса йўқ. Йўриқномага риоя қилган ҳолда, мутахассисларга ёрдам юзасидан мурожаат қилмасдан, ҳаммасини қайта созлаш мумкин.
Айрим ҳолларда ДТни қайта созлаш ва қўшимча ускунани улашни талаб қиладиган техник талаблар билан вазият бошқача. Бу ҳолда мутахассисларсиз уддалаш мушкул.
Агар сиз онлайн-НКМ ёки виртуал кассани 2022 йилда рўйхатдан ўтказган ёки қайта рўйхатдан ўтказган бўлсангиз, умуман, ташвишланмаса ҳам бўлади, сабаби 2022 йилда ушбу талабларга мувофиқ келмайдиган кассаларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланган.
Агарда сиз кассани илгарироқ рўйхатдан ўтказган бўлсангиз, ўз ТХКМга маслаҳат юзасидан мурожаат қилинг. Ишлаб чиқарувчилар ва бош ТХКТлар бутун 2022 йил давомида НКТга кўрсатилган талаблар қисмида техник ечимларни ишлаб чиқишган. Ва йилнинг сўнгги кунларида кўп ишлаб чиқарувчилар автоматик тарзда МХИКни текшириш ва НКТни тўлов тизимлари билан интеграция қилиш функционалини тақдимот қилишди.
ТХКМлар ДТни янгилашди, ускунани қайта созлашди ва ўз мижозларини жорий этилаётган технологияларга ўргатишди. Сиз энг сўнгги ишланмалардан қанчалик тўлиқ ҳажмда фойдаланаётганингизни тушуниш учун ТХКМга мурожаат қилинг. Зарурат бўлганда мутахассислар барча зарур созламаларни ва қайта созлашни амалга оширадилар.
Манбага қаранг.
Сизни 2023 йил 28 январь куни соат 11:00 да “RIG” МЧЖ раҳбари Рустам ЁҚУБОВнинг – “Онлайн-НКМ ва виртуал касса билан қандай ишлаш керак” вебинарига таклиф қиламиз. Унда биз, жумладан, қуйидагиларни батафсил кўриб чиқамиз:
- чекда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товар қандай акс эттирилиши;
- онлайн-НКМ ва виртуал кассада имтиёзли товар билан қандай ишлаш кераклиги;
- агар ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда автоматик тарзда акс эттирилган маълумотларда хато аниқланган бўлса, нима қилиш кераклиги.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади