Ирина Шамсулина: «bir.uz умумбелгиланган тизимга ўтишда ёрдам берди»

preview

bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимидан фойдаланувчилар унинг ёрдамида солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтишга тайёргарлик кўрдилар. Улар орасида наманганлик бухгалтер Ирина Шамсулина ҳам бор. Ундан бир нечта саволимизга жавоб беришини сўрадик.

 

– Ирина, bir.uz тизимида иккита аттестация имтиҳонидан муваффақиятли ўтдингиз. Биринчи имтиҳон якунлари бўйича бухгалтер-кассир, иккинчиси бўйича эса солиқ солишнинг умумбелгиланган тизими I тоифали бош бухгалтери аттестатларини олдингиз. Нима сабабдан тизимда назарда тутилган барча мутахассисликлардан босқичма-босқич ўтаётган наманганлик имтиҳон иштирокчиларидан фарқли ўлароқ, имтиҳонларга ўзингиз тайёрланиб (экстерн усулда), ўқишни тамомладингиз?

 

– Мен ишлаётган ташкилотлар янги йилдан солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтишини билардим. Узоқ давом этадиган малака ошириш жараёнига вақтим йўқ эди. Шу боис 9 та мутахассисликнинг барчаси бўйича ўқув тестидан ва иккита имтиҳондан ўтдим. Биринчи имтиҳонни муваффақиятли топширгач, бирданига солиқ солишнинг умумбелгиланган тизими бош бухгалтери мутахассислиги бўйича имтиҳондан ўтишга қарор қилдим.

 

Аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда солиқ солишнинг янги тизимига ўтишга тайёрландим. Билимларни янгилаш муҳим эди. Умумбелгиланган тизим бўйича солиқлар билан охирги марта ўн йил олдин ишлагандим. Бу вақт ичида нималардир ёдимдан кўтарилган, айрим қоидалар эса ўзгарган бўлиши мумкин. Ҳар йили қонунчиликка қандайдир ўзгартиришлар киритилади. 2019 йилда кўпгина янги нормалар кучга кирди.

 

– Айтингчи, сиз учун bir.uz қанчалик фойдали бўлди?

 

– Янги тизимга ўтиш юзасидан устозим Марина Александровна Вишневская ҳузурига маслаҳат сўраб борганимда, менга ресурсни тавсия қилган эди. «Тажрибали бухгалтер бўлганинг боис, ўзгаришларга тайёрланишнинг энг мақбул йўли – мустақил ўқиб-ўрганиш», деди у. Қўлланма сифатида bir.uz тизимини тавсия қилди. Энг оддийсидан бошлашга қарор қилдим, кейин эса bir.uz билан энг мураккабини ҳам уддалай олишимни тушуниб етдим.

 

Ҳаммаси жуда қулай ва амалиётга яқин. Дастурда бухгалтериянинг барча соҳалари бўйича материаллар жамланиб, осон ва тушунарли қилиб баён этилган – фақат ўқиш ва англаш керак. Юқори натижага эришиш учун шундай қилиш лозим.   

 

Мен пухта билим эгалладим. Натижада, ҳатто Солиқ кодексига  киритилган бир талай тузатиш ва ўзгартиришлар 1 январдан кучга кирган бўлса ҳам, янги йилдан касбий фаолиятимга осонгина киришдим. Биринчи иш кунидаёқ ҳеч бир қийинчиликсиз йиллик ҳисоботларнинг катта қисмини тайёрлаб қўйдим.

 

– Айтингчи, Наманганда имтиҳон ўтказилмаганда, Тошкентга келармидингиз?

 

– Имтиҳон – bir.uz даги ўқув жараёнининг муҳим босқичи. У касбий кўникмаларни мустақил ва холис баҳолаш имконини беради. Имтиҳон хўжакўрсинга ўтказилмайди. Бироқ атайин имтиҳон топшириш учун Тошкентга бормаган бўлардим – йўл, меҳмонхона ва овқатланиш харажатлари оила бюджети учун оғирлик қилиши мумкин. Шаҳримизга ўзлари келганликлари учун тизим яратувчиларига миннатдорчилик билдираман. Умуман олганда, bir.uz тизими, айниқса унинг ўқув қисми ишдан бўш вақтда ва иш жойидан кетмасдан касб даражамизни оширишга имкон бериши сабабли жуда фойдалидир.

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.

 



 

Bir.uz Bir.uz Bir.uz /uz/publish/doc/text147198_irina_shamsulina_bir_uz_umumbelgilangan_tizimga_utishda_erdam_berdi