Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Бюджет ҳисобининг стандарти «Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар» тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Бюджет ҳисобининг стандарти (11-сон БҲС) «Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар» Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ҳужжат бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг қарз мажбуриятлари бўйича харажатларини юритиш тартибини белгилайди.
Қарз мажбурияти бўйича харажатларга қуйидагилар киради:
- қисқа ва узоқ муддатли қарзлар бўйича мажбуриятлар;
- бюджет ссудалари ва бошқа қарзлар билан боғлиқ фоиз ва пенялар;
- молиявий ижара билан боғлиқ тўловлар;
- хорижий валютадаги қарзлар бўйича хорижий валюталар ўртасидаги тафовутлар билан боғлиқ тўловлар.
Шунингдек ҳужжатда қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни ҳисобга олиш, капитализациялаштириш ва уни тўхтатиш тартиблари белгиланган.
Адлия вазирлиги телеграм канали ахбороти асосида.