Пенсия дафтарчалари энди электрон шаклда бўлади

preview

Эндиликда қоғоз шаклидаги жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига ҳожат қолмади, дея хабар беради Давлат хизматлари агентлиги ўзининг Телеграм-каналида.

Шахсий пенсия ҳисобида тўпланган маблағлар ҳолати тўғрисидаги барча маълумотларни онлайн режимида олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун http://cabinet.xb.uz:82/ ҳавола орқали ўтиш (материал берилган пайтда ҳавола фақат мобиль қурилмаларда очиляпти), паспорт маълумотлари ва телефон рақамини киритиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини очиш “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 8 ва 9-моддаларида назарда тутилган.