Солиқларни тўлаш муддати яқинлашмоқда – ҳисоб-китобларни қайта текшириб, уларни вақтида тўланг:
2020 йил 1 январдан бошлаб Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаси ўрнига асосий ставка тушунчасини киритди ҳамда унинг миқдорини 16% даражасида белгилади. Бунда қайта молиялаштириш ставкаси қонун ҳужжатларида белгиланган барча ҳолларда ўз кучини сақлаб қолади. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Бу қайта молиялаштириш ставкаси қўлланиладиган барча ҳисоб-китобларда илгаригидек кўрсаткичдан – 16%дан фойдаланиш лозим.
Асосий ставка қайта молиялаштириш ставкасига қараганда икки марта кўп қайта кўриб чиқилади. Эслатиб ўтамиз, МБ қайта молиялаштириш ставкасини бир йилда 4 марта қайта кўриб чиққан.