Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Воситачи қандай қилиб фойда солиғи бўйича базани аниқлаши мумкин
Buxgalter.uz молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг ўқувчилар саволларига жавобларини эълон қилишни давом эттиради.
- Агар комитент норезидент бўлса, воситачи-резидент учун нима фойда солиғи бўйича солиқ базаси ҳисобланади?
- Жами даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган солиқ солинадиган фойда суммаси солиқ базаси ҳисобланади .
Жами даромадга: товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад ва СКнинг 297-моддаси 3-қисмида келтирилган бошқа даромадлар киритилади.
Комитент Ўзбекистон резиденти ёки норезиденти эканлигидан қатъи назар, ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда воситачилик ҳақи суммаси воситачилик хизматларини реализация қилишдан олинган даромад ҳисобланади.