Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Офисларда ишловчилар учун эслатма
23.03.2020 йилдаги 176-сон ВМҚ иш берувчиларни муайян чоралар кўришга мажбур қилди. Ушбу талабларни қандай бажариш ва ўз ходимлари соғлиғини сақлаш учун яна нима қилиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида buxgalter.uz ўқувчилари билан Baykertilly аудиторлик ташкилоти раҳбари Олег ДАМИНОВ ўртоқлашади:
- Ўз офисларида мижозларни қабул қилишда давом этаётган компанияларга қуйидагиларни тавсия қиламиз:
1. Ходимларни мунтазам равишда коронавирус ҳақида хабардор қилиб туриш (касалликнинг илк белгилари, юқиш хатарини камайтириш бўйича тавсиялар ва ҳ.к.).
2. Ходимлардан улар вазият тўлиқ жиддийлигини тушунишлари ва ушбу даврда муайян қоидаларга бўйсунишлари тўғрисида ариза йиғиб олинг.
3. “Юқори тайёргарлик режимини жорий этиш тўғрисида” буйруқ чиқаринг.
4. Ходимлардан улар томонидан ноқулай эпидемиологик вазият бўлган мамлакатларга ташриф буюрганликлари тўғрисидаги ахборотни тўпланг.
5. Биринчи қаватда (киришда) ҳароратни ўлчаш учун махсус жойни жиҳозлаш, термометр сотиб олиш, ходимлар ва офисга ташриф буюрувчилар ҳароратлари ҳисоби дафтарчасини юритиш.
6. Барча ташриф буюрувчилар, жумладан мижозларга махсус анкета расмийлаштириш, унда тана ҳарорати, касалланганлар билан алоқа қилинганлиги ва ноқулай вазият бўлган мамлакатларга ташриф буюрилганлиги тўғрисидаги ахборотни кўрсатиш.
7. Барча ҳожатхоналарда одатдаги совун ўрнига махсус антисептик эритмалардан фойдаланиш.
8. Вақти-вақти билан ишчи юзалар ва эшик тутқичларига махсус антисептик восита билан ишлов бериш. Доим хоналарни шамоллатиш.
9. Хоҳишига кўра барча ходимлар фойдаланиши мумкин бўлган тиббий ниқоблар сотиб олиш.
10. Фақат бир марталик идишлардан фойдаланиш, шу жумладан - мижозлар учун.
11. Маъмурият қарорига кўра, агар бу мижозларга хизмат кўрсатишга тўсқинлик қилмаса ва бизнеснинг фаолият кўрсатишига хавф солмаса, ходимларни масофадан ишлашга ўтказиш.
12. Тўлиқ карантин (офиснинг ёпилиши) жорий этиш ҳолатига компаниянинг ишлаш режасини ишлаб чиқиш.