Фойда солиғи ҳисоб-китобида зарарлар қандай акс эттирилади

preview

Агар корхонада олдинги йиллар учун зарарлар мавжуд бўлса, ҳисоботни қандай қилиб тўғри тўлдириш мумкин? «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА тушунтиради:

- “Олдинги йиллардаги зарарларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 7-иловада акс эттиринг. У йил якунлари бўйича тўлдирилади.

2020 йил 1 январга қадар ҳосил бўлган зарарни келгусига, ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги 5 йилдан кўп бўлмаган муддатда кўчиришни амалга ошириш мумкин. Ўтказилаётган зарарнинг жами суммаси жорий солиқ давридаги солиқ базасининг 50%идан ошиши мумкин эмас .

Яъни 2020 йил учун Ҳисоб-китобни тўлдириш чоғида сиз 7-иловада 2015-2019 йиллар учун зарарларни акс эттиришингиз ва 2020 йил фойдасини 50%дан кўп бўлмаган миқдорда камайтиришингиз мумкин.

2015-2019 йиллар зарарларини 7-илованинг (3-графа) 0101–0105-сатрларида кетма-кет  кўрсатинг.

Солиқ солинадиган фойдани камайтирадиган зарар суммаси 7-илованинг 050-сатрида автоматик тарзда аниқланади ва 3-илова “Имтиёзлар”нинг 060-сатрида акс этади. 3-иловадан (030-сатр) имтиёзларнинг умумий суммаси Ҳисоб-китобнинг 040-сатрида автоматик тарзда акс эттирилади.

2020 йил фойдаси ҳисобидан қоплангандан кейин қолган олдинги йиллар зарарларини 7-илованинг (3-графа) 0601–0605-сатрларида кетма-кет акс эттиринг.

СКнинг 336-моддасида санаб ўтилган айрим операциялар бўйича зарарлар мавжуд бўлса (масалан, хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан кўрилган зарарлар), йил якунлари бўйича Фойда солиғи ҳисоб-китобига 8-иловани тўлдиринг”.