1 августдан бошлаб импорт енгил автомобиллар нархи қандай ўзгаради

preview

Акциз солиғининг бекор қилиниши ва утилизация йиғимининг жорий этилиши импорт енгил автомобиллар қийматига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида "Норма" эксперти Эльмира СИРАЗИЕВА гапириб берди:

- Ҳозирги вақтда республикага транспорт воситаларини олиб киришда божхона божи, акциз солиғи, божхона йиғими ва ҚҚСни тўлаш зарур. Биз аввал ёзганимиздек, 1 августдан бошлаб акциз солиғи бекор қилинади ва утилизация йиғими жорий этилади.

Енгил автомобиллар мисолида мазкур янгиликларни инобатга олган ҳолда импорт қилинаётган транспорт воситалари қиймати қандай ўзгаришини батафсил кўриб чиқамиз. Қуйида - ҳозирги ва бўлғуси нархларнинг солиштирма жадвали:

Транспорт воситаларининг таснифи

Импорт қилинаётган транспорт воситасининг ўртача қиймати

(АҚШ $ да )

 

Божхона божи

Акциз солиғи

ҚҚС

Божхона йиғими

Утилизация йиғими

Жами мажбурий тўловлар

Охирги нарх

(АҚШ $ да)

М1 тоифали транспорт воситалари : енгил автомобиллар (янги)

1000 см³ дан ортиқ бўлмаган иш ҳажмли   двигателга эга

6 000

 1.08.2020 йилга қадар

3 240

(ўртача қийматининг 54%и)

1 920

(ўртача қийматининг 32%и)

1 674

(ўртача қиймати, божхона божи ва  акциз солиғининг 15%и )

25

(ўртача қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ $ дан кам эмас)

0

6 859

12 859

1.08.2020 йилдан бошлаб

3 240

(ўзгаришсиз)
 

0

1 386

(ўртача қиймати ва божхона божининг 15%и )

25

(ўзгаришсиз)

659

(30 БҲМ эквивалентида АҚШ $ да)

5 310

11 310

Фарқи (АҚШ $ да)

-1 549

 

 

 

 1000 см³ дан ортиқ, бироқ 1500 см³ дан ортиқ бўлмаган иш ҳажмли   двигателга эга

 

 

 

 

 

 

8000

1.08.2020 йилга қадар
 

5 400

(ўртача қийматининг 67,5%и)

 

 

3 750

 (ўртача қийматининг 46,875%и) 

 

 

2 573

(ўртача қиймати, божхона божи ва  акциз солиғининг 15%и )

25

(ўртача қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ $ дан кам эмас)

0

11 748

 

19 748

 

1.08.2020 йилдан бошлаб

5400

(ўзгаришсиз)
 

0

2 010

 (ўртача қиймати ва божхона божининг 15%и)
 

25 

(ўзгаришсиз)

2 636    (120 БҲМ эквивалентида АҚШ $ да)

 

10 071

 

18 071

 

Фарқи (АҚШ $ да) 

-1 677

 

 

1500 см³ дан ортиқ, бироқ 3000 см³ дан ортиқ бўлмаган иш ҳажмли   двигателга эга

 

 

 

 

16 000

1.08.2020 йилга қадар
 

10 800   (ўртача қийматининг 67,5%и) 

 

6 960     (ўртача қийматининг 43,5%и) 

 

5 064

(ўртача қиймати, божхона божи ва  акциз солиғининг 15%и)

 

32

(ўртача қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ $ дан кам эмас)

 

0

22 856

38 856

 

1.08.2020 йилдан бошлаб

10 800

 (ўзгаришсиз)

 

0

4 020

 (ўртача қиймати ва божхона божининг 15%и)

 32

 (ўзгаришсиз)

 

3 955

 (180 БҲМ эквивалентида АҚШ $ да)

18 806

 

34 807

 

Фарқи (АҚШ $ да)

-4 049

3000 см³ дан ортиқ, бироқ 3500 см³ дан ортиқ бўлмаган иш ҳажмли   двигателга эга

 

30 000

1.08.2020 йилга қадар

18 000

(ўртача қийматининг 60%)

9 300

(ўртача қийматининг 31%) 

8 595

(ўртача қиймати, божхона божи ва  акциз солиғининг 15%и)

60

(ўртача қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ $ дан кам эмас)

0

35 955

65 955

1.08.2020 йилдан бошлаб

18 000

(ўзгаришсиз)

0

7 200

(ўртача қиймати ва божхона божининг 15%и )
 

60

(ўзгаришсиз)

3 955

(180 БҲМ эквивалентида АҚШ $ да)

29 215

59 215

Фарқи (АҚШ $ да)

-6 740

Келтирилган жадвалдан кўрганимиздек, енгил автомобилнинг охирги нархи, утилизация йиғими жорий этилганига қарамай, акциз солиғининг бекор қилиниши ҳисобига камаяди. 1000 см³ дан ортиқ бўлмаган иш ҳажмли двигателга эга енгил автомобиль нархи 12%га камаяди, 3 000 см³ дан ортиқ иш ҳажмли двигателга эга енгил автомобилнинг нархи эса 10%га камаяди.

Импорт қилинадиган транспорт воситалари нархини камайтириш бўйича кўрилган чоралар ички автомобиль бозорида рақобатнинг ошишига олиб келади.