Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ҚҚСнинг янги шакли – энди ҳам ойлик, ҳам чораклик
ДСҚ 10006_14 код билан ҚҚС ҳисоб-китоби шаклини уни ҳисобот даврлари – ой ва чорак учун тўлдириш учун универсал қилган ҳолда модернизация қилди. Энди ҚҚСни ҳар чораклик асосда тўлашга ўтган солиқ тўловчилар II чорак учун ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдиришлари ва 2020 йил 20 июлдан кечиктирмай тақдим этишлари мумкин.
Бундай солиқ тўловчилар жумласига товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган, электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтган корхоналар ва ташкилотлар киради.
Улар солиқ органларига my.soliq.uz да жойлаштирилган шакл бўйича (шакл коди – 10012_1) хабарномани чоракнинг биринчи ойи учун солиқ тўлашнинг биринчи муддати келишидан олдин тақдим этишлари керак:
- II чорак учун – 20 майдан кечиктирмай;
- III чорак учун –20 августдан кечиктирмай;
- IV чорак учун – 20 ноябрдан кечиктирмай.
Ҳар чораклик асосда ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш таомили билан тегишли мисолларда бу ерда танишишингиз мумкин.
2020 йил II чорак ва кейинги ҳисобот даврлари учун ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловалар Ҳисоб-китобда танланган аниқ чорак учун (мисол учун, 2020 йил II чорак учун 2020 йил апрель-июнь ойлари учун ҳисобварақ-фактуралар кўрсаткичлари йиғилади) ЭҲФ реестрлари асосида автоматик тарзда тўлдирилади.
Етказиб берувчилардан олинган товарлар, хизматлар бўйича ЭҲФлар тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган) бўлиши керак. Харидорларга тақдим этилган ЭҲФ эса – ёки тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган) ёхуд харидор томонидан ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида имзоланмаганда ЭҲФ тизими томонидан амалга ошириладиган автомат-ўтказма билан ўтказилиши керак. Бу ҳақда бу ерда ўқинг.
6-иловани ҳозирча қўлда тўлдиришга тўғри келади. Бу ерда ҳам эътиборга олиниши лозим бўлган баъзи ўзига хос жиҳатлар мавжуд – солиқ маслаҳатчиси Гульнора ЭРГАШЕВАнинг шарҳига қаранг.
Шунингдек, ҚҚС ҳисоб-китоби учун “Ҳисобварақ-фактуралар рўйхати” тугмаси ҳам назарда тутилган. Унинг ёрдамида сизда ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловаларга шаблон-файл E-factura электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими маълумотлар базасидан автоматик тарзда тўлдирилади ва юкланади, бироқ фақат тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар бўйича. Бундай сервис ёрдамида сиз ҳисоботни жўнатишдан олдин ЭҲФ тақдим этган ёки улардан ЭҲФ олган контрагентларингиз бўйича кўрсаткичларни дарҳол қайта текшириб олишингиз: улардан қайсилари ушбу рўйхатга кирмаганини ва тегишинча, қайси ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланмай қолганини аниқлашингиз мумкин бўлади.
Татьяна ЛИМАРЕВА