ДСҚ солиқлар бўйича ҳисоботлар топшириш муддатини кечиктирди

preview

ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ, ЖШДС, фойда солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва дивиденд солиғи бўйича яқин кунларда топширилиши лозим бўлган ҳисоботларни энди 2020 йилнинг 22 июлига қадар топшириш мумкин. Бу ДСҚнинг my.soliq.uz Электрон солиқ хизматлари порталида содир бўлган техник муаммолар вазиятида эълон қилинган хабаридан келиб чиқади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Жорий этилган карантин чоралари ва ҚҚС ва бошқа қатор солиқлар бўйича ҳисоботларни топшириш муддатидан (2020 йилнинг 20 июли) олдин иккита дам олиш куни бўлганлигини инобатга олган ҳолда Давлат солиқ қўмитасининг раиси Шерзод КУДБИЕВ кўрсатилган солиқлар бўйича ҳисоботларни топширмаган солиқ тўловчиларга нисбатан 2020 йил 22 июлга қадар (22 июль ҳам киради) маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини қўлламаслик юзасидан топшириқ берди.

Порталда техник муаммолар, ортиқча юклама ва бошқа шунга ўхшаш омиллар эҳтимолини инобатга олган ҳолда ҳисоботларни топширишни сўнгги муддатларга қадар кечиктирмасликни тавсия қиламиз.

Олег ГАЕВОЙ