Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Фойда солиғи камайган бўлса
Кўп корхоналарда I ярим йилликдаги фойда солиғи суммаси I чоракдагидан кам бўлиб чиқди. Айримлар ярим йиллик якунларига кўра зарар кўрдилар. Бу солиқни ҳисобда ва молиявий ҳисоботда акс эттиришда қийинчиликларни юзага келтирди. «Норма» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА бундай вазиятда қандай қилиб хатога йўл қўймаслик мумкинлиги ҳақида гапириб берди:
– Стандарт вазиятда фойда солиғини ҳисоблаш ҳисобда қуйидаги проводка билан акс эттирилади:
Дт 9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар»
Кт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – фойда солиғи»
Проводка суммаси Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 080-сатридаги қийматга мос келиши керак. Айни шу сумма Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 250-сатрида акс эттирилади.
II чоракда ҳажмларнинг камайганлиги ёки уларнинг мавжуд бўлмаганлиги қуйидаги натижаларга олиб келиши мумкин:
- ярим йиллик учун фойда солиғи бўйича солиқ базаси I чоракдагига қараганда камроқ бўлиб чиқади. Тегишинча, солиқ ҳам камаяди;
- ярим йиллик якуни бўйича зарар кўрилади.
Ушбу вазиятларни мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз.
1. Солиқ базасининг камайиши
Корхона ҳар чоракда молиявий ҳисобот тақдим этади.
I чорак якунларига кўра:
- фойда солиғи бўйича солиқ базаси – 1 000 млн сўм;
- фойда солиғи – 150 млн сўм.
I ярим йиллик якунларига кўра:
- солиқ базаси – 600 млн сўм;
- фойда солиғи – 90 млн сўм.
I чорак учун 150 млн сўм миқдоридаги фойда солиғи қуйидагиларда акс эттирилган:
Ярим йиллик учун фойда солиғи 90 млн сўмни ташкил этган.
I чорак билан солиштирганда харажат камайган бўлса, нима қилиш керак?
Хато!
Ҳисобда ва II чорак учун молиявий ҳисоботда 90 млн сўмлик суммани акс эттириш хато бўлади. Бу ҳолда ярим йиллик учун фойда солиғи бўйича харажатнинг умумий суммаси қуйидаги миқдорни ташкил этади:
150 + 90 = 240 млн сўм.
Ярим йиллик учун жами 90 млн сўм бўлиши керак.
Бунинг учун II чоракдаги солиқ бўйича харажат суммасини аниқлаймиз:
90 – 150 = – 60 млн сўм.
Яъни фойда солиғи бўйича харажатни ва тегишинча, солиқ бўйича мажбуриятни 60 млн сўмга камайтириш зарур.
Буни икки хил усулда амалга ошириш мумкин:
- сторноловчи проводка билан: Дт 9810 – Кт 6410 – 60 млн сўмга (минус билан);
- тескари проводка билан: Дт 6410 – Кт 9810 60 млн сўмга (плюс билан).
Натижада ярим йиллик учун умумий харажат қуйидаги миқдорни ташкил этади: 150 – 60 = 90 млн сўм.
Ушбу сумма Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 250-сатрида акс эттирилиши керак.
2. Ярим йиллик якунларига кўра зарар
Корхона ҳар чоракда молиявий ҳисобот тақдим этади.
I чорак якунларига кўра:
- фойда солиғи бўйича солиқ базаси – 1 000 млн сўм;
- фойда солиғи – 150 млн сўм.
I ярим йиллик якунларига кўра II чоракда ҳажмлар камайганлиги сабабли:
- солиқ базаси – (–200) млн сўм (Ҳисоб-китобнинг 030-сатри);
- фойда солиғи – 0 (Ҳисоб-китобнинг 080-сатри).
I чорак учун 15 млн сўмлик суммадаги фойда солиғи қуйидагиларда акс эттирилган:
I чоракда харажат қилинган, ярим йиллик якунларига кўра эса харажат қилинмаган бўлса, нима қилиш керак?
Хато!
Ҳисобда ва II чорак учун молиявий ҳисоботда қуйидаги суммани акс эттириш хато бўлади:
(1 000 – 200) х 15% = 120 млн сўм.
Бу ҳолда ярим йиллик учун фойда солиғи бўйича умумий харажат суммаси қуйидаги миқдорни ташкил этади:
150 + 120 = 270 млн сум.
Ярим йиллик учун фойда солиғи ноль даражали қийматда бўлиши керак.
Бунинг учун фойда солиғи бўйича харажатни I чоракда акс эттирилган суммага, яъни 150 млн сўмга камайтириш зарур.
Буни ҳам икки хил усулда амалга ошириш мумкин:
- сторноловчи проводка билан: Дт 9810 – Кт 6410 – 150 млн сўмга (минус билан);
- тескари проводка билан: Дт 6410 – Кт 9810 150 млн сўмга (плюс билан).
Натижада ярим йиллик учун умумий харажат қуйидаги миқдорни ташкил этади: 150 – 150 = 0.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 250-сатрида ҳам ноль даражали қиймат бўлиши керак.
Балансда-чи?
I ярим йиллик якунларига кўра фойда солиғи бўйича қарзингиз бўлмаган бўлса, 30 июнь ҳолатига баланснинг 270-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари» сатрида солиқ бўйича ортиқча тўлов акс этади.
- I чорак – 150 млн сўм;
- I ярим йиллик – 90 млн сўм.
Т/р | Операция |
Сумма, млн сўмда |
Дебет | Кредит |
1 | I чорак учун фойда солиғи ҳисобланди | 150 | 9810 | 6410 |
2 | Биринчи чорак учун солиқ тўланди | 150 | 6410 | 5110 |
3 | Ярим йиллик якунларига кўра фойда солиғи камайди (90 – 150) | –60 | 9810 | 6410 |
4 | Счётлар бўйича ҳисобга олиш | 60 | 4410 | 6410 |
Ярим йиллик учун молиявий ҳисоботда қуйидагилар акс этади:
- Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 250-сатрида – 90 млн сўм (150 – 60);
- Баланснинг 270-сатрида – 60 млн сўм ортиқча тўлов.
- I чорак – 150 млн сўм;
- I ярим йиллик – 0.
Т/р | Операция |
Сумма, млн сўмда |
Дебет | Кредит |
1 | Январь ойи учун аванс тўланди | 50 | 4410 | 5110 |
2 | Февраль ойи учун аванс тўланди | 50 | 4410 | 5110 |
3 | Март ойи учун аванс тўланди | 50 | 4410 | 5110 |
4 | I чорак учун солиқ ҳисобланди | 150 | 9810 | 6410 |
5 | Счётлар бўйича ҳисобга олиш | 150 | 6410 | 4410 |
6 | Апрель ойи учун аванс тўланди | 50 | 4410 | 5110 |
7 | Май ойи учун аванс тўланди | 50 | 4410 | 5110 |
8 | Июнь ойи учун аванс тўланди | 50 | 4410 | 5110 |
9 | Ярим йиллик якунларига кўра солиқ камайди | – 150 | 9810 | 6410 |
10 | Счётлар бўйича ҳисобга олиш | 150 | 4410 | 6410 |
Ярим йиллик учун молиявий ҳисоботда қуйидагилар акс этади:
- Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 250-сатрида – 0 (150 – 150);
- Баланснинг 270-сатрида – 300 млн сўм ортиқча тўлов.
Фойда солиғи бўйича ортиқча тўловни қандай тасарруф этиш кераклиги ҳақида бу ерда ўқинг.