«Таътилдан» бевосита ишдан бўшаш мумкинми?

preview

Бош бухгалтер таътилда бўлган вақтида ишдан бўшашга қарор қилди ва дарҳол ўз хоҳишига биноан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди. У таътилдан қайтгандан кейин белгиланган икки ҳафта муддат ишлаб бериши керакми? Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан юридик масалалар бўйича «Норма» экспертлари - Альберт САФИН ва адвокат Элеонора МАЗУРОВА жавоб беришди:


- Ишдан бўшашга аризани сиз таътилда ёки касаллик таътилида бўлган вақтингизда беришингиз мумкин. 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати ўтгандан кейин, ҳатто ушбу бутун давр таътил ёки касаллик кунларига тўғри келган тақдирда ҳам сизни ишдан бўшатишлари керак.

Меҳнат кодекси ходимга ишдан бўшаш ҳақида 2 ҳафта олдин огоҳлантириш мажбуриятини юклайди, одатда қабул қилинганидек “уларни ишлаб бериш”ни эмас.

Огоҳлантириш муддатига фақат иш кунлари эмас, балки календарь бўйича барча кунлар киради Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 17.04.1998 й. 12-сон. 15 бўлим 4 хатбоши. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани ходим исталган вақтда, шу жумладан, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, таътилда, хизмат сафарида бўлган даврда ва ҳоказоларда топширишга ҳақлидир. Кўрсатилган даврларнинг ҳаммаси меҳнат шартномасининг бекор қилиш тўғрисида белгиланган огоҳлантириш муддатига ҳисобланади Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари 14.06.1999 й. 746-сон.

Меҳнат шартномасини таътиллар ёки вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бекор қилишга тақиқ фақат иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишда амал қилади Меҳнат кодекси 100-модда.

Камига, сизнинг 2 ҳафталик муддатингиз меҳнат қонунчилигида белгиланган объектив сабаблар туфайли қисқариши мумкин Меҳнат кодекси 99-модда 5-қсим. Айнан:

  • ўқишга киришда;
  • пенсияга чиқишда;
  • сайланадиган лавозимга сайланганда;
  • бошқа мамлакатга доимий яшаш жойига чиқиб кетишда.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /uz/publish/doc/text161330_tatildan_bevosita_ishdan_bushash_mumkinmi