Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Ижарадан олинган даромадлардан ЖШДС қандай қайтарилади
Президентнинг ПФ-6029-сон Фармонига мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришда ЖШДС тўламайдилар. Шунингдек бинолар ва автотранспортини ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА турли вазиятларда ушбу имтиёзларни қўллашнинг амалий жиҳатларини тушунтириб берди:
– «ПФ-6029-сон Фармон билан тақдим этилган имтиёзлар жисмоний шахслар ўртасида тузилган ижара шартномаларига ҳам, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида тузилган ижара шартномаларига ҳам татбиқ этилади. Иккала вариантни кўриб чиқамиз.
1. Ижарага олувчи – жисмоний шахс
Ижара шартномаси жисмоний шахслар ўртасида тузилса, ЖШДС тўлаш учун жавобгарлик ижарага берувчи зиммасига юклатилади. Ижарага берувчи шартнома тузилган санадан бошлаб 10 кундан кечиктирмай уни ДСХОда рўйхатдан ўтказади .
Шундан сўнг Ижарага берувчи жисмоний шахснинг шахсий ҳисобварағи карточкасида тўланадиган солиқ суммаси ҳар ой ҳисобланади. Тўлаш муддати – даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 15-санасигача .
2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришда ЖШДС тўламайдилар . Имтиёзни қўллаш учун ДСХОга мурожаат қилиш керак эмас. Солиқ органларининг тушунтиришига кўра, ДСҚ дастурий маҳсулоти ёрдамида тегишли даромадлар бўйича ЖШДСни автоматик ҳисоблаш тўхтатиб турилади.
Шунингдек ижарага берувчи, ПФ-6029-сон Фармонда тавсия этилганидек, 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тўхтатиб турилиши муносабати билан ижара тўловлари қийматини камайтириши мумкин. Қайта расмийлаштирилган ижара шартномаларини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёки ДСИда ўз қўли билан расмийлаштириш мумкин.
2. Ижарага олувчи – юридик шахс
Ижара шартномаси жисмоний ва юридик шахс ўртасида тузилган бўлса, вазият ўзгача тус олади. Ижарага олувчи юридик шахс ижарага берувчи жисмоний шахсга даромад тўлаш чоғида солиқ агентига айланади ва ушлаб қолинган ЖШДСни чегирган ҳолда жисмоний шахсга даромадни ўтказади .
ПФ-6029-сон Фармон эълон қилингач, юридик шахс жисмоний шахсга мулкий даромадни тўлаш чоғида 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар солиқ ушлаб қолмайди. ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида мулкий даромадни имтиёз тарзида кўрсатиш керак бўлади.
Буни батафсил кўриб чиқамиз.
Кўрсаткичлар |
ЖШДС ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади |
01.01.2020 й. – 30.06.2020 й. |
01.07.2020 й. – 31.12.2020 й. |
Ойлик ижара тўлови |
Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар Ҳисоб-китобнинг 012-сатри |
2 000 000 х 6 |
2 000 000 х 6 |
Имтиёз |
Бошқа НҲҲга мувофиқ имтиёзлар Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0501-0510-сатрлари |
– |
2 000 000 х 6 |
ЖШДС бўйича солиқ базаси |
Ҳисоб-китобнинг 040-сатри (автоматик равишда чиқарилади) |
2 000 000 х 6 |
0 |
ЖШДС ставкаси |
Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 7-устуни |
12% |
12% |
ЖШДС суммаси |
Ҳисоб-китобнинг 060-сатри 7-устуни |
240 000 х 6 |
0 |
Тўлаш учун сумма |
1 760 000 х 6 |
2 000 000 х 6 |
- ЖШДС – 600 000 сўм (25 000 х 200 х 12%);
- жисмоний шахсга тўлаш учун – 3 400 000 сўм (20 000 х 200 – 600 000).
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
2020 йил июнь ойи учун |
2020 йил июль ойи учун |
Мол-мулк ўлчов бирлиги (кв. м) |
010 |
200 |
200 |
Ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдори, сўмда |
020 |
25 000 |
0 |
Ҳисобот ойи учун ижара тўловининг энг кам миқдори |
030 |
5 000 000 |
0 |
Ижара шартномасига биноан ҳар ойлик ижара тўлови |
040 |
4 000 000 |
4 000 000 |
Ҳисобот ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси ((030-сатр – 040-сатр) х 12%) |
050 |
120 000 |
0 |
Аввалги ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри) |
060 |
600 000 (120 000 х 5 ой) |
720 000 (120 000 х 6 ой) |
Ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр + 060-сатр) |
070 |
720 000 |
720 000 |
Ортиқча тўланган ЖШДСни жисмоний шахсга қандай қайтариш мумкин
Ижара тўлови пасайтирилганидан сўнг ёки солиқ аванс тарзида тўланганда жисмоний шахснинг шахсий ҳисобварағида ортиқча тўлов юзага келган бўлса, ортиқча тўланган сумма унинг аризасига кўра ҳисобрақамига қайтарилиши ёки жорий йил учун ҳисобланган ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашга йўналтирилиши мумкин.
Ижарага олувчи юридик шахс бўлса, у аниқлаштирилган солиқ Ҳисоб-китобини тақдим этиб, ортиқча ушлаб қолинган солиқ суммасини ижарага берувчи жисмоний шахсга қайтаради.
Амалиётда корхоналар одатда ижара тўловини ойма-ой тўлайдилар, бироқ бир йил, чорак ёки бир неча ой учун олдиндан тўлаш ҳоллари ҳам учраб туради.
- ЖШДСни чегирган ҳолда бутун ижара муддати учун 52,8 млн сўмни (60 – 60 х 12%) дарҳол тўлаган;
- 7,2 млн сўм (60 млн х 12%) солиқни ушлаб қолиб, жисмоний шахсга мулкий даромадни тўлаш билан бир вақтда бюджетга ўтказган;
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида жисмоний шахснинг бошқа даромади ва ЖШДСни акс эттирган.
- ушбу имтиёз 2020 йил 1 июлдан бошлаб амал қилади. Шу давргача ПФ-6029-сон Фармон бўйича имтиёзни акс эттирсангиз, дастур хато қилганингизни кўрсатади. Шу сабабли мулкий даромад суммасини икки қисмга: солиқ солинадиган ва имтиёзли даромадга бўлиш зарур;
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан тўлдирилади, шу сабабли 2020 йил январь–июнь ойлари учун қайта ҳисоб-китобни топшириш лозим.
- январь–июнь ойлари учун – 30 млн сўм (5 млн х 6 ой);
- июль ойи учун – 2020 йил июль–декабрь ойлари учун суммани – 30 млн сўм (5 млн х 6 ой), бир вақтнинг ўзида Ҳисоб-китобга 2-иловада ПФ-6029-сон Фармонга мувофиқ имтиёзни кўрсатган ҳолда.
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби сатрлари |
2020 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқнинг дастлабки ҳисоб-китоби |
ЖШДС ва ижтимоий солиқнинг қайта ҳисоб-китоби |
2020 йил июль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби |
||
2020 йил январь ойи учун |
2020 йил февраль-июнь ойлари учун
|
||||
Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар Ҳисоб-китобнинг 012-сатри |
60 000 000 |
30 000 000 |
30 000 000 |
60 000 000 |
|
Бошқа НҲҲга мувофиқ имтиёзлар Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0501-0510-сатрлари |
– |
– |
– |
30 000 000 |
|
Солиқ базаси Ҳисоб-китобнинг 040-сатри (автоматик равишда чиқарилади) |
60 000 000 |
30 000 000 |
30 000 000 |
30 000 000 |
|
ЖШДС ставкаси Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 7-устуни |
12% |
12% |
12% |
12% |
|
ЖШДС суммаси Ҳисоб-китобнинг 060-сатри 7-устуни |
7 200 000 |
3 600 000 |
3 600 000 |
3 600 000 |
|
|
Жисмоний шахслар даромадларининг фамилияма-фамилия расшифровкаси (ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 6-илова): 2-устунда жисмоний шахснинг Ф.И.О., 3-устунда жисмоний шахснинг СТИРи |
||||
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (4-устун) |
60 000 000 |
30 000 000 |
30 000 000 |
60 000 000 |
|
шундан ҳисобот даврида ҳисобланган даромад суммаси (5-устун) |
60 000 000 |
30 000 000 |
0 |
30 000 000 |
|
Ҳисобланган ЖШДСнинг умумий суммаси (6-устун) |
7 200 000 |
3 600 000 |
3 600 000 |
3 600 000 |
|
шундан ҳисобот даврида ҳисобланган ЖШДС суммаси (7-устун) |
7 200 000 |
3 600 000 |
0 |
0 |
Ижарага берувчининг даромадидан ортиқча ушланган солиқ суммаси унинг ёзма аризасига асосан – келгуси тўловлар ҳисобидан бюджетга ўтказилиши лозим бўлган солиқ суммаси ҳисобидан, корхона жисмоний шахснинг аризасини олган кундан эътиборан 3 ой ичида қайтарилиши лозим ».