МҲХС асосларига қандай бепул ўқиш мумкин

preview

Молия вазирлиги Ўзбекистонда МҲХСни жорий этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган. Малакали мутахассислар тайёрлаш учун у нималарни амалга ошираётганлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб беради.

- Президентнинг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори МҲХС соҳасида профессионалларга бўлган талабни кучайтирди.

АЖлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар штатида камида уч нафар сертификатланган мутахассисга эга бўлиши керак. Ушбу талабларни бажариш учун 1-2 йилда бир неча минг нафар мутахассисларни тайёрлаш зарур. Давлат бунда ўқув марказлари ва олий таълим муассасаларига ёрдам беради. Хусусан - барча хоҳловчилар учун бепул онлайн-курслар ўтказишга тайёр бўлган ўқув марказларини молиялаштириш.

Тендер чоғида барча хоҳловчиларни ўқитиш учун энг манфаатли шартларни тақдим этган иккита ўқув ташкилоти танлаб олинди. «Норма» Профессионал ривожланиш маркази (ifrs.academy)  ва «Profi Training» бизнес-мактаби (profimsfo.uz).

«Норма» ўзининг ifrs.academy таълим платформасида  14 ва 16 сентябрда “МҲХС асослари” бепул онлайн-курсини ўзбек ва рус тилларида бошлайди. Курснинг мақсади – молиявий ҳисобот тамойиллари ва МҲХС асосида молиявий ҳисобот тузишнинг базавий билимларига эга мутахассисларни тайёрлаш. Уни тугатгач, тингловчилар мустақил равишда ёки таълим муассасалари ёрдамида халқаро сертификатланган дастурлар (ДипИФР ва бошқалар) бўйича имтиҳонлар топширишга тайёрланишга қодир бўладилар.

Сизни:

  • МҲХС ва БҲМС ўртасидаги фарқларни тушунишга, МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг мақсади, таркиби ва мазмунини тушунишга;
  • молиявий дастаклар тўғрисидаги ахборотни эътироф этиш, таснифлаш, ўлчаш, тақдим этиш ва ошкор этишнинг асосий дастакларини тушунишга;
  • даромадлар ва харажатларни эътироф этиш, моддий ва номоддий активлар ҳисоби, пул маблағлари оқими тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлашни тартибга солувчи халқаро стандартлар талабларига мўлжал олишга ўргатишади.

Шунингдек, сиз халқаро стандартларга мувофиқ молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва трансформация қилишда зарур бўлган базавий билимларга эга бўласиз.

Ўқитиш иккита - Live ва  Record форматларида ўтказилади. Live – бу ўқитувчи билан мулоқот қилиш имконини берадиган жонли, трансляция қилинадиган вебинарлар. Улар:

  • рус тилида – душанба ва чоршанба кунлари 11.00 дан 13.30 гача;
  • ўзбек тилида – сешанба ва жума кунлари 15.30 дан 18.00 гача ўтказилади.

Агар сиз бу вақтда машғулотга ташриф буюра олмасангиз, ҳечқиси йўқ!  Дарсни ёзувда, Record форматида кўринг.

Live-машғулотлар 2020 йилнинг декабрь ойи ўртасигача ўтказилади. Record форматида ifrs.academy таълим платформасига эркин кириш эса 2021 йилнинг якунига қадар очиқ бўлади.

Ҳар қандай хоҳловчи ушбу курсларда бепул ўқиши мумкин. Бироқ энг аввало биз талабалар ва магистрантлар, ўқитувчилар, давлат органлари ходимлари, акциядорлик жамиятлари, банклар, суғурта ташкилотлари, капиталида давлат улушига эга корхоналар ходимларини кутамиз.

Масофадан ўқитиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ўқув вебинарлари (60 академик соат);
  • маслаҳат вебинарлари (10 академик соат);
  • ўқув ва маслаҳат вебинарлари ёзувларига кириш;
  • тақдимотлар, видеодарсларга кириш;
  • тестдан ўтиш;
  • якуний имтиҳон.

Онлайн-курс ўқитувчилари - Кирилл ПОПАДЮК (Москва)  ва Шоҳиста ЯКУБОВА (Тошкент)  – булар МҲХС соҳасида катта ўқитиш тажрибасига эга юқори малакали мутахассислардир.

Молия вазирлиги ишонадики, МҲХС бўйича бепул базавий билимлар олиш имкониятидан нуфузли иш ва юқори иш ҳақи олишни истаган бир неча минг киши фойдаланади. Ушбу мақсад сари илк қадамни қўйинг – ifrs.academy да масофадан ўқишдан ўтинг.

Таҳририятдан. Агар сиз “МҲХС асослари” курсидан бепул ўтишни хоҳласангиз, йўл-йўриқ кўрсатадиган машғулотга ташриф буюринг, у 2020 йил 14 ва 16 сентябрда ўтказилади. 17.30 дан 18.00 га қадар. Бу ерда ёзилиш мумкин.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text162659_mhhs_asoslariga_qanday_bepul_uqish_mumkin