Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
МҲХС бўйича бепул базавий билимларни қандай ва қаерда олиш мумкин
“Норма” ПРМ Молия вазирлиги билан тузилган шартнома асосида ifrs.academy сайтида “МҲХС асослари” бепул онлайн-курсларини ўзбек ва рус тилларида ташкил этади.
Курс қуйидагиларни ўз ичига олади:
- вебинарлар шаклида 60 академик соат онлайн-маърузалар;
- 10 академик соат маслаҳат вебинарлари;
- назоратнинг жорий, оралиқ ва якуний шакллари;
- вебинарлар ёзувлари, ўқув материаллари, тестлар ва масалалар жойлаштириладиган ifrs.academy онлайн-платформасига эркин кириш.
14 ва 16 сентябрь кунлари соат 17.30 да йўл-йўриқ кўрсатадиган машғулот бошланади, унда сиз:
- “МҲХС асослари” курси ўзида нимани намоён қилиши, у кимлар учун мўлжалланганлиги ва ундан ўтиш учун нималар зарурлигини;
- ifrs.academy платформасида бепул ўқиш учун нима қилиш лозимлигини;
- ўқитиш жараёни қандай ўтишини;
- курсдан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисидаги сертификатни кимлар олишини билиб оласиз.
Йўл-йўриқ кўрсатадиган машғулотга бу ерда ёзилиш мумкин.