Қандай оила кўп болали ҳисобланади

preview

5.10.2020 йилдаги ЎРҚ-640-сон Қонун билан “кўп болали оила” атамасининг ягона тушунчаси киритилди, айрим имтиёзлар ва кафолатлар аниқлаштирилди.

Тафсилотлар –  “Норма”нинг юридик масалалар бўйича эксперти Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида:

- Ҳозирги вақтга қадар “кўп болали оила” атамаси турли норматив ҳужжатларда турлича талқин қилинарди. Шу туфайли ҳуқуқни қўллаш амалиётида бирхиллик мавжуд эмасди, ижтимоий адолат тамойили бузиларди.

Ниҳоят, Оила кодексида ягона тушунча берилди: 4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади. Бунда, агар улардан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида ўрта махсус ва касб-ҳунар ёки олий таълим олса, оила кўп оилали мақомни талаба болалар 22 ёшга тўлгунга қадар сақлаб қолади. Янги норма 2021 йил 1 январдан қўллана бошлайди.

Давлат кўп болали оилаларга турли имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди. Хусусан:

  • кўп болали оилаларнинг ота-оналарига ишга жойлашишда кафолатлар назарда тутилган , сабаби улар меҳнат бозорида қолганлар билан рақобатлашишга қодир эмаслар;
  • боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар (ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган, таҳр.) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод этилади .

Эътибор беринг

Ҳозирги вақтда солиқ солиш мақсадида 16 ёшга тўлмаган 5 ва ундан ортиқ болалари бўлган оила кўп болали оила деб эътироф этилади. Ва ушбу норма йил якунига қадар амал қилади.

2021 йилдан бошлаб кўп оилалик мақоми Оила кодексида белгиланган янги мезонлар бўйича аниқланади. Имтиёзларни илгаригидек Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида олиш мумкин.

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 6.10.2020 йилдан кучга кирди.

Norma.uz материаллари асосида

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text163742_qanday_oila_kup_bolali_hisoblanadi