Улушни норезидентга сотиш: солиқ қандай ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади?

preview

Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахс Ўзбекистон МЧЖнинг устав фондида улушга эга. У ўз улушини бошқа юридик шахс-норезидентга сотади. Бу ҳолда ким солиқ агенти ҳисобланади ва фойда солиғини ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши керак? Бу саволга жавоб беришни buxgalter.uz “Норма” эксперти Олег ЦОЙдан илтимос қилди:

- МЧЖ устав фондидаги улушни реализация қилишдан олинган даромад улушни реализация қилиш суммасининг сотиб олиш қийматидан ошган суммаси сифатида аниқланади.

Сотиб олиш қиймати ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Сотиб олиш қийматини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, солиқ агенти фойда солиғини ушлаб қолишни улушни реализация қилишнинг бутун қийматидан келиб чиққан ҳолда амалга оширади .

Мазкур вазиятда МЧЖ устав фондидаги улушни сотиб олувчи  ва бошқа норезидентга даромад тўловчи Ўзбекистон норезиденти солиқ агентига айланади .

Эътибор беринг
МЧЖдаги ўз улушини сотаётган норезидент солиқ агентига-сотиб олувчига мол-мулкни сотиб олиш қийматини тасдиқлайдиган ҳужжатларни (агар улар мавжуд бўлса) тақдим этиши шарт. Уларнинг асосида солиқ агенти фойда солиғи суммасини 20% ставка бўйича ҳисоблаб чиқаради ва ушлаб қолади .

МЧЖдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказгунга қадар солиқ агенти ўзи мустақил равишда ёки ваколат берган шахс орқали МЧЖ рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органига Норезидентнинг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши керак.

Эътибор беринг

Норезидентнинг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича фойда солиғи ҳисоб-китобини норезидент даромад оладиган валютада тузинг.

Ҳисоб-китобга қуйидагиларни илова қилинг:

  • олди-сотди шартномаси нусхаси;
  • сотувчи томонидан тақдим этилган ва улушни сотиб олиш қийматини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари (агар мавжуд бўлса).

Агар мол-мулкни сотиб олиш қиймати солиқ ҳисоботини тузиш валютасида ифодаланмаган бўлса, ушбу қийматни мол-мулкни сотиб олиш санасида МБ курси бўйича солиқ ҳисоб-китобини тузиш валютасига қайта ҳисобланг.

Солиқ ҳисоботи тақдим этилган санадан эътиборан 10 иш куни давомида солиқ органи сизга ҳисобот тақдим этиш санасида МБ курси бўйича миллий валютада солиқ суммаси билан тўлов хабарномасини беради.

Солиқни мол-мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказгунга қадар бюджетга тўлаш лозим. Шундан сўнг сиз солиқ тўланганлиги тўғрисида маълумотнома олишингиз ва МЧЖдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқини расмийлаштиришингиз мумкин.

Мисол
МЧЖ устав фондидаги улушни сотиб олишда фойда солиғи ҳисоб-китоби
Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахс Ўзбекистон МЧЖ устав фондидаги улушини бошқа норезидентга 23 000 АҚШ долларига сотади.
Илгари ушбу улуш 17 000 АҚШ долларига сотиб олинган, бу тақдим этилган ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Сотиб олувчи 1 200 АҚШ доллари ((23 000 – 17 000) х 20%) миқдорида солиқ суммасини ҳисобот тақдиқ этиш санасида МБ курси бўйича сўмда ушлаб қолади ва бюджетга ўтказади.
Агар улушни сотувчи сотиб олувчига уни сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаса, солиқ 4 600 АҚШ долларини (23 000 х 20%) ташкил этади.
Эътибор беринг
Норезидентлар даромадларига солиқ солишда Ўзбекистоннинг иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалари қоидалари инобатга олинади .

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text164721_ulushni_norezidentga_sotish_soliq_qanday_hisoblab_chiqariladi_va_tulanadi