Совуқ сувга тарифлар қайта кўриб чиқилмоқда

preview

Ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун нархлар 1,5-2 баравар ўсиши мумкин. Бу Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилган. Батафсил – norma.uz портали шарҳида.

Мазкур чора “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖнинг кредиторлик қарзини камайтириш, ташқи қарзларни ўз вақтида сўндириш, тармоқлар ва иншоотларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш зарурати билан тушунтирилмоқда.

1 метр куб ичимлик суви учун нархларни ошириш режалаштирилмоқда:

  • аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚСсиз) 310 сўмдан 500 сўмга (161,2%);
  • тижорат ташкилотлари учун 730 сўмдан 1 500 сўмга (205,4%).

Канализация хизматлари учун тарифлар тегишинча ўсади:

  • аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚСсиз) 250 сўмдан 350 сўмга (140%);
  • тижорат ташкилотлари учун 460 сўмдан 820 сўмга (178,2%).

Қайта кўриб чиқилган тарифлар кўриб чиқиш учун монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солиш органларига тақдим қилинган.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Norma.uz материаллари асосида