1 январдан МҲХС стандартларининг қайси версиясини қўллаш лозим?

preview

Эътибор беринг
Жавобга БҲМС бўйича молиявий ҳисобот тақдим этиш қисмида қўшимча киритилди (1 хатбоши).

Молия вазирлиги МҲХС ҳужжатларини 2021 йилнинг иккинчи ярим йиллигида давлат тилига таржима қилишни тугаллаш ва эълон қилишни режалаштирмоқда. 1 январдан бошлабоқ халқаро стандартлар асосида бухгалтерия ҳисобини юритишлари керак бўлган ташкилотлар қандай йўл тутишлари керак ?

Buxgalter.uz мазкур савол бўйича молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВдан тушунтириш олди:

- Президентнинг 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарори билан тўғридан-тўғри норма белгиланган, унга мувофиқ ихтиёрий асосда МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисоботни тузувчи тадбиркорлик субъектлари БҲМС бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишлари керак эмас.

2020 йил 11 ноябрда Молия вазирлиги МҲХС жамғармаси билан халқаро стандартларнинг ўзбек тили ва бошқа тилдаги версияларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун битим имзоланди. Контрактга асосан МҲХСни таржима қилиш мақсади -  шарҳлаш ёки тушунтириш эмас, балки инглиз тилидаги матннинг аҳамиятини бошқа тилда бериш. Бинобарин, МҲХСнинг ҳар қандай версияси аслидан фарқ қилиши керак эмас.

Ташкилотлар МҲХСни тўғри амалий қўллаш имконини берадиган рус тили ёки инглиз тилидаги МҲХС ҳужжатлари матнларидан фойдаланишлари мумкин. Ҳужжатларнинг ушбу тиллардаги долзарб версиялари МҲХС жамғармасининг расмий сайти - www.ifrs.org да жойлаштирилган.

Ўзбек тилига таржима қилишнинг кечиктирилиши МҲХС жамғармаси билан контракт кеч муддатда - 2020 йил 11 ноябрда имзоланганлиги ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя қилиш зарурати билан изоҳланади .

Тушунтиришнинг аслига қаранг.

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади

МҲХС МҲХС МҲХС /uz/publish/doc/text165965_1_yanvardan_mhhs_standartlarining_qaysi_versiyasini_qullash_lozim