Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Харидор ТМЗ хариди учун бонусларни қандай ҳисобга олади
Харидор етказиб берувчидан хариднинг муайян ҳажми ёки ўз вақтида тўлов амалга оширилганлиги учун бонуслар олди. Уларни қандай ҳисобга олиш ва солиқ солишни Молия вазирлиги аудит ва аудиторлик фаолиятини тартибга солиш методологияси бўлими бошлиғи Шарофитдин ҲАЙДАРОВ тушунтирди:
Агар харидор чегирма олса
- Бонус етказиб бериш шартномаси билан белгиланган ТМЗни харид қилиш шартларини бажарганлик учун харид қилинган товарлар қийматидан чегирма тарзида тақдим этилиши мумкин. Агар чегирма ТМЗ қабул қилингандан кейин берилса, у уларнинг қийматини камайтирмайди, балки молия-хўжалик фаолияти натижаларига, яъни - корхонанинг даромадларига киритилади .
Мисол. ТМЗ қабул қилингандан кейин чегирмани акс эттириш
ҚҚС тўловчиси бўлган харидор етказиб берувчидан умумий суммаси 345 млн сўмлик товарлар харид қилди, шу жумладан ҚҚС - 45 млн сўм.
Ўз вақтида тўловни амалга оширганлик учун етказиб берувчи харидорга товарларни қабул қилгандан кейин 3,45 млн сўм суммада, яъни етказиб бериш қийматининг 1%и миқдорида чегирма тақдим этди.
Харидорда бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик муомаласининг мазмуни |
Сумма, млн сўм |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
Товарлар кирим қилинди |
300 |
||
ҚҚС акс эттирилди |
45 |
||
Товарлар учун чегирмани чегирган ҳолда тўлов амалга оширилди (345 – 3,45) |
341,55 |
||
ТМЗ қабул қилингандан кейин олинган чегирма акс эттирилди |
3,45 |
Эътибор беринг!
Агар харидор пул маблағлари олса
Етказиб бериш шартномаси харидор томонидан етказиб берувчидан харид қилинган ТМЗ қийматидан ортиқ пул маблағлари тарзида бонус олинишини назарда тутиши мумки. Бундай бонус - харидорнинг бошқа операцион даромади.
Мисол. Пул маблағлари тарзидаги бонусни акс эттириш
ҚҚС тўловчиси бўлган харидор етказиб берувчидан умумий суммаси 345 млн сўмлик товарлар харид қилди, шу жумладан ҚҚС - 45 млн сўм.
Етказиб бериш шартномасида назарда тутилган харид ҳажмига эришилгани учун харидор етказиб берувчидан 6,9 млн сўм суммада, яъни етказиб бериш қийматининг 2%и миқдорида пул маблағлари тарзида бонус олди.
Харидорда бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик муомаласининг мазмуни |
Сумма, млн сўм |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
Товарлар кирим қилинди |
300 |
||
ҚҚС акс эттирилди |
45 |
||
Товарларнинг қиймати учун ҳақ тўланди |
345 |
||
Етказиб берувчидан олиниши лозим бўлган бонус акс эттирилди |
6,9 |
||
Ҳисобрақамга бонус суммаси олинди |
6,9 |
Солиқ оқибатлари
ТМЗ қабул қилингандан кейин олинган чегирма ёки пул маблағлари тарзидаги бонус харидорда қуйидагиларни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилади:
ёки