Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Маҳаллага ёрдам: солиқ оқибатлари
“Корхона республика "Маҳалла" хайрия фондидан камбағал пенсионерларга ёрдам бериш - улар учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва сантехникани тузатиш учун қурилиш материаллари харид қилиш сўралган хатни олди. Биз бундай ёрдамга ўтган йилдаги каби солиқлар солмадик. Энди ўйланиб қолдик, балки солиқ солиш зарур бўлгандир? Ва бундай ёрдамга айнан қандай солиқлар солинади?”.
Саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
- Солиқ кодекси меценатлик фаолияти учун имтиёзларни назарда тутади. Моддий қимматликларни “Маҳалла” жамғармасига ўтказиш меценатликка кирмайди.
Меценатлик (меценатлик фаолияти) - маданият ва санъат, шунингдек илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолияти.
Меценатлик кўмаги - меценатлик фаолияти доирасида меценатлар томонидан беғараз ёки имтиёзли шартлар асосида меценатлик кўмагини олувчиларга бериладиган мол-мулк, шунингдек улар учун бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари .
2020 йилда карантин даврида кўп хўжалик юритувчи субъектлар "Маҳалла", "Саховат ва кўмак", "Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фондларига пул маблағлари ва товарларни (хизматлар кўрсатиш) беғараз беришди. 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар ушбу мақсадларда берилган пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралган. Товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод қилинган ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмаган. Шунингдек, бундай беғараз ёрдам маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган фуқароларнинг даромади сифатида қаралмаган . Биз бу ерда бу ҳақда батафсил ёзганмиз.
Ушбу преференциялар 2020 йил учун Президентнинг фармонлари билан назарда тутилган, 2021 йилда эса СК нормалари амал қилмоқда.
Агар корхона "Маҳалла" фондига пул маблағлари билан ёрдам кўрсатган бўлса, унда ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди. Мисол учун, сиз фонднинг ҳисобварағига маблағлар ўтказдингиз, яъни хайрия ёрдами кўрсатдингиз. Бу ёрдам - мақсадли эканлиги боис (кам таъминланган оилаларга ёрдам), фонд сизнинг олдингизда маблағлар шартлашилган мақсадлар учун сарф этилганлиги тўғрисида ҳисобот берди.
Бунда жисмоний шахслар барибир даромад олишди . Бундай даромад жисмоний шахсларнинг жами даромадига киритилмайди . Бунда СК бундай ёрдамнинг имтиёзли мезонини белгилайди: “фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия ва экология жамғармалари томонидан солиқ тўловчиларга бериладиган нафақалар, шунингдек пул маблағлари тарзидаги ёрдамнинг бошқа турларига ЖШДС солинмайди, бироқ солиқ даври мобайнида 15 млн сўмдан ошмаган ҳолда .
Агарда сиз зарур озиқ-овқатлар ва қурилиш материалларини ўзингиз харид қилиб, уларни тўғридан-тўғри камбағал оилаларга берган бўлсангиз, бу ерда барчаси мураккаброқ...
СК нуқтаи назаридан ушбу вазиятда сиз - солиқ агенти, жисмоний шахслар (пенсионарлар) эса сиздан моддий наф тарзидаги даромад олишган . Тегишинча, ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 6-иловани тўлдириш учун сиз уларга хайрия ёрдамини бериш чоғида улардан уларнинг СТИР, ШЖБПҲ (ЖШШИР)ни сўраб олиб, ЖШДС ушлаб қолишингиз керак бўлган.
Бундай ёрдамга ижтимоий солиқ солинмайди, сабаби меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга кирмайди .
Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Бундай вазиятда сизда айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келади . ҚҚС бўйича солиқ базаси берилаётган товарларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади . ҚҚС бўйича солиқ базасини товарларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш тартиби махсус Низом билан белгиланган.
Бундай маҳсулотлар ва қурилиш материалларини харид қилишда сиз “кирувчи” ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлисиз . Бу ҳолда товарлардан шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланилмайди, уларга бўлган мулк ҳуқуқи олувчиларга ўтказилади. Бунда уларни ўтказиш - бу ҚҚС солиш мақсадларида реализация қилиш бўйича айланма.
Шу тариқа, келгуси учун: қачон сизнинг корхонангиз турли хайрия фондларидан шунга ўхшаш хатларни олса, агар бу меценатлик фаолиятига кирмаса, юқорида санаб ўтилган СК нормаларини ҳисобга олиш зарур.
Юқорида баён этилганларни инобатга олган ҳолда:
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ, фойда солиғи, ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини қайта топширинг;
- ушбу солиқларни қўшимча ҳисобланг ва пеняни ҳисобга олган ҳолда тўланг. Агар сиз қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаларини тўлашда пеняни ҳисобга олмасангиз, у сизда чегирилмайдиган харажатларга тушади ”.