ДСҚ нима учун реактив энергияга устамаларга ҚҚС солинишини тушунтириб берди

preview

Амалиётда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари (ҲЭТК) истеъмолчиларга реактив энергияни ҚҚСни ҳисобламасдан ва тўламасдан реализация қилган. ДСҚ солиқ солиш услубиёти департаментида тушунтириш беришларича, бу нотўғри бўлади ҳамда ушбу энергия турига устамаларга ҳам ҚҚС солинади. 


Бу ўзи қандай энергия?

Содда қилиб айтадиган бўлсак, истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган электр энергиясини ҳисоблашда одатда ўлчанадиган электр занжири орқали ўтадиган электр токининг тўлиқ қуввати ҳисобга олинади. Бунда тўлиқ қувватни акс эттирувчи иккита кўрсаткич эътиборга олинади: актив ва реактив энергия. Тўлиқ қувват ана шу иккала кўрсаткич суммасига тенг бўлади.

Ҳозирда амалиётда истеъмолчилар қурилмалар орқали бевосита фойдаланиладиган фойдали қувват учун эмас, балки етказиб берувчи корхона томонидан бериладиган қувват учун ҳақ тўлашмоқда.

10.10.2008 йилдаги 1864-сон Реактив қувватни компенсациялаш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда электр магнит майдонини яратиш учун ишлаб чиқариладиган ва фойдаланиладиган энергия реактив энергия деб белгиланган   (ўлчов бирлиги: кВАр*ч, киловатт-соат). Ушбу ҳужжатга мувофиқ электр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси бир вақтнинг ўзида актив ва реактив энергия кўринишида истеъмолчиларнинг электр тармоқлари орқали берилади.


Нега реактив энергияга устамага солиқ солинади?

СКнинг 45 ва 238-моддаларига мувофиқ электр энергияси товар деб эътироф этилади ва тегишинча, уни реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинади.

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ реактив энергия тарифи ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда актив энергия тарифидан 5% (10%) миқдорида белгиланади.

ҲЭТ корхоналарининг айтишича, реактив энергиядан фойдаланганлик учун компенсация тариқасида олинган маблағлар бошқа даромадлар деб эътироф этилади ва улар ҚҚС солиш объекти ҳисобланмайди.

Бироқ Солиқ қўмитаси томонидан қуйидагича аниқлик киритилди: 2007 йилги таҳрирдаги СКнинг 199 ва 204-моддаларига, шунингдек амалдаги кодекснинг 239 ва 297-моддаларига мувофиқ бу асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар ҳисобланади ва уларга ҚҚС солинади.

Манбага қаранг.

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text170408_dsq_nima_uchun_reaktiv_energiyaga_ustamalarga_qqs_solinishini_tushuntirib_berdi1