Божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имкониятини қандай олиш мумкин

preview

Ҳозирги пайтда корхона ишлаб чиқариш фаолиятига зарар етказмасдан тўловларни тўлаши мушкул бўлаётганлиги сабабли божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имкониятини олиши мумкинми? Буни қандай тўғри расмийлаштириш лозим?

Саволга ДБҚ мутахассиси жавоб берди:


– Божхона органининг қарорига асосан тўловчига божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин .

Божхона тўловларини тўлаш муддатининг қўшимча даврга узайтирилиши божхона тўловларини кечиктириб тўлашдир. Божхона тўловларини тўлаш муддатини қўшимча даврга узайтириб, тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасини шу давр ичида қисмларга бўлиб тўлаш божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашдир.


Кечиктириб тўлаш имконияти қандай муддатга берилиши мумкин

Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан 60 календарь кундан ошмаслиги лозим, БКнинг 329-моддаси 5 ва 10-қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан 30 календарь кун муддатга кечиктириб тўлаш имконияти қуйидагилар бўйича берилади:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарга экспорт маҳсулотини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган, божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар учун ҚҚС тўлаш бўйича;
  • моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ҳамда кичик корхоналарга, фермер хўжаликларига, шунингдек юридик шахс мақомини олган деҳқон хўжаликларига ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган товарлар учун божхона тўловларини тўлаш бўйича.

Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти божхона тўловларининг битта ёки бир нечта турига, шунингдек тўланиши лозим бўлган бутун суммага ёки унинг бир қисмига нисбатан берилиши мумкин. 


Қандай ҳужжатлар тақдим этилади

Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида қабул қилинади:

1) божхона тўловлари суммаларини тўлаш бўйича ёзма мажбуриятни ўз ичига олган ариза;

2) Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади .

БКнинг 330-моддаси талабларига риоя қилинмаган ёки аввал тақдим этилган кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш имконияти бўйича тўлов муддатлари бузилган тақдирда рад жавоби берилиши мумкин.


«Таъминлаш» тушунчаси нимани англатади ва у қандай қўлланилади

Кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш қўлланилган ҳолда чиқариб юбориладиган товарларга нисбатан божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг миқдори эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштириш маълум қилинганда тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг ва фоизларнинг суммасига мос бўлиши керак  .

Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш тўловчининг танловига кўра қуйидаги исталган усуллар орқали амалга оширилади :

  • пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритиш;
  • товарларни гаровга қўйиш;
  • банк кафолатини тақдим этиш;
  • божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш;
  • кафиллик.

Бунда Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорлари бўйича тўловларни кечиктириб тўлаш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти узоқ бўлмаган муддатларга ва таъминлашсиз тақдим этилиши мумкин.


Кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашда қанча миқдорда тўлов тўланади

Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасидан МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасининг 50%и миқдорида, 1 кун учун қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳисоблаб чиқариладиган фоизлар ундирилади.

Фоизлар кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган божхона тўловларининг суммаси тўлангунига қадар ёки тўлаш билан бир вақтда, лекин кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугайдиган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади .

Божхона кодексининг 329-моддаси 5 ва 10-қисмларида назарда тутилган ҳолларда божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган тақдирда, фоизлар ҳисобланмайди ва тўланмайди.

Божхона тўловлари бўйича кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганлиги учун фоизларни тўлаш, ундириш ва қайтариш БКнинг 4648 ва 49-бобларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Тўловни кечиктириб тўлаш учун фоизлар кечиктирилган тўлов суммаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Фоизлар товар чиқарилган кундан кейинги кундан бошлаб тўловларни тўлаш мажбурияти тугайдиган кунгача бўлган муддат учун ундирилади.

Бўлиб-бўлиб тўлашда тўлов муддати бошқа муддатга кўчирилган суммадан келиб чиқиб ҳисобланади. БЮД бўйича ҳисобланган, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган божхона тўловларининг графикка мувофиқ маълум қисми тўлангандан кейин тўлов сўндирилган қарздорлик суммасига камайтирилади.


Тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун жавобгарлик

Тўловчи томонидан тўлов суммаларини тўлаш:

  • кечиктириб тўлаш имконияти берилганда – кечиктириб тўлаш муддати тугайдиган кундан кечиктирмай;
  • божхона органи томонидан тўловчи билан биргаликда тасдиқланган жадвал бўйича бўлиб-бўлиб тўланадиган суммаларни киритишнинг келишиб олинган кунларидан кечиктирмай амалга оширилади.

Божхона тўловларининг суммалари ўз вақтида тўланмаган тақдирда, божхона органлари қарздорликнинг бутун суммасини депозит, товарлар гарови, банк кафолати, суғурта полиси ёки кафиллик билан таъминланган пул маблағлари ҳисобидан ундириб олиш чораларини кўради .

Манбага қаранг.

 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /uz/publish/doc/text170658_bojhona_tulovlarini_kechiktirib_tulash_imkoniyatini_qanday_olish_mumkin