Солиқ идорасига гувоҳ сифатида чақиришса, нима қилмоқ керак?

preview

Ҳуқуқ-тартибот органлари остонасидан ўтганда, ҳар қандай инсон стресс ҳолатига тушади. Солиқ инспекцияси ҳам бундан мустасно эмас. Шу боисдан, агар сизни шунчаки гувоҳ сифатида сўроққа чақиришган бўлишса ҳам бир ўзингиз бормаганингиз маъқул. Юрист ёки адвокат ёнингизда бўлса, ўзингизни дадилроқ сезасиз, инспекторлар эса ўзини тийиб туради ва сизга босим ўтказишга журъат этмайди. Шунингдек,  адвокат (юрист) жавоб беришингиз шарт бўлмаган саволларни белгилаб беради.

Бу масалада buxgalter.uz илтимосига биноан адвокат Элеонора МАЗУРОВА қуйидаги маслаҳатларни берди:


– Солиқ идораси томонидан солиқ назоратини амалга ошириш учун аҳамиятга эга бирор-бир ҳолатлар ўзига маълум бўлган ҳар қандай вояга етган жисмоний шахс кўрсатмалар бериш учун гувоҳ сифатида чақирилиши мумкин . Текширувчилар гувоҳ сифатида нафақат контрагентлар ва бизнес бўйича ҳамкорларни, балки сизнинг ҳозирги ва собиқ ходимларингизни ҳам ишга жалб этиши мумкинлигини ҳисобга олинг. Бунда айниқса кейингиларнинг жалб этилиши эътимоли катта.

Амалиётда шундай ҳолатга дуч келиш мумкинки, терговчи “сиз ёлғон гапираяпсиз” деб, кўрсатмаларингизни баённомага киритишдан бош тортади.  Бошқа гувоҳлар ўзгача кўрсатмалар берганлигини айтиб, сизни улар айтганини айтишга мажбурлайди. Ҳаттоки қоғозга туширилган терговлар баённомасини ҳам кўрсатади.  Инспектор шундай иш тутишга ҳақлими?

Терговчининг қуруқ гапларига эътибор берманг. Агар кўрсатмаларингизга ишончингиз комил бўлса ва уларни исботлай олсангиз, ўз фикрингизда қаттиқ туринг ва уни инспекторга ёқадиган тарзда ўзгартирманг. Ҳаттоки агар гувоҳлардан кимдир бошқа кўрсатмалар берган бўлса ҳам.

Биринчидан, гўёки “бошқа кўрсатмалар” битилган  қоғозлар  инспекторнинг ҳийласи бўлиши мумкин. Иккинчидан, ҳар бир гувоҳ ўзи учун ўзи жавоб беради.

Эътибор беринг!

Шу мавзуда «Норма» юристларидан батафсил тавсияларни қуйидаги ҳавола орқали ўқинг:

 

 

Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи /uz/publish/doc/text170934_soliq_idorasiga_guvoh_sifatida_chaqirishsa_nima_qilmoq_kerak