Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Хизматлар таннархини ҳисоблаш зарурми
Ҳар бир бухгалтер ҳар қандай товар ва тайёр маҳсулотнинг таннархи бўлишини билади. Уни турли услубиятни қўллаган ҳолда ҳисоблайдилар. Ҳар бир маҳсулот тури учун норматив калькуляцион карта мавжуд бўлиб, унда хом ашё, энергоресурслар ва ҳ.к. учун норматив харажатлар акс эттирилади. Бундай карталарни тузишда корхоналар ГОСТлар, ТШлар, ўз лаборатория тадқиқотларига амал қилишади. Хизматлар таннархи билан қандай йўл тутиш лозим? Уни ҳисоблаш зарурми ёки йўқ? Ва буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин?
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Profi Training бизнес-мураббийи, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА жавоб берди:
- Энг аввало келинг - мазкур хизматни кўрсатиш учун биз чиқимлар қиламизми, деган саволга жавоб берайлик. Жавоб очиқ-ойдин, бинобарин, хизматлар таннархини ҳисоблаш зарур. Бундай ҳисоб-китобга мисолни кўриб чиқамиз.
Корхона сифат менежменти тизимини (ISO) сертификатлаштириш бўйича хизматлар кўрсатади. Корхонада 10 000 000 маош билан 4 нафар штатдаги ISO мутахассислар ишлайди.
ISO мутахассислар хизматлар кўрсатган ҳолда:
1) ноутбуклардан фойдаланишади.
Ҳар бирининг бошланғич қиймати - 3 000 000 сўм. Компаниянинг бухгалтерия ҳисоб сиёсатига асосан 10 БҲМдан юқори қийматдаги моддий активлар асосий воситаларга киради. Эскириш усули - тўғри чизиқли, эскиришнинг йиллик нормаси - 5 йил;
2) интернет ва уяли алоқа хизматларидан фойдаланишади. ISO мутахассисларга ажратилган рақамлар бўйича уяли алоқа хизматлари қиймати - 1 200 000 сўм. Ташкилот бўйича умуман интернет хизматлари қиймати - 1 000 000 сўм;
3) канцтоварларни сарфлашади. Жорий ой учун уларнинг қиймати 500 000 сўмни ташкил этди.
Компаниянинг бюджети бўйича хизматлар калькуляциясида режали қўшимча харажатлар қиймати - 90%.
Харажатлар моддалари |
Сумма (сўмда) |
Ҳисоб-китоб |
Аудиторлар меҳнатига ҳақ тўлаш |
40 000 000 |
10 000 000 маош х 4 киши |
Ижтимоий солиқ |
4 800 000 |
40 000 000 х 12% |
Ноутбукларнинг эскириши |
200 000 |
3 000 000 х 4 дона х 20% : 12 ой |
Интернет хизматлари |
900 000 |
1 000 000 х 90% |
Канцтоварлар |
500 000 |
|
Уяли алоқа хизматлари |
1 200 000 |
|
ЖАМИ: |
47 600 000 |
|
Ой давомида ISO мутахассислар учта: “А”, “Б”, “В” лойиҳаларида машғул бўлишди. Шу давр учун аудиторларнинг ҳар бири 160 соат ишлаб берди.
Лойиҳаларда бандлиги бўйича тақсимланиши:
|
“А” лойиҳаси |
“Б” лойиҳаси |
“В” лойиҳаси |
1-мутахассис |
80 |
60 |
20 |
2-мутахассис |
70 |
50 |
40 |
3-мутахассис |
30 |
90 |
40 |
4-мутахассис |
20 |
50 |
90 |
ЖАМИ |
200 соат |
250 соат |
190 соат |
Корхонанинг бухгалтерия ҳисоб сиёсатига асосан харажатлар мутахассислар томонидан ҳар бир лойиҳада ишлаб берилган вақт бўйича тақсимланади. ISO мутахассиснинг 1 соат иши учун харажатлар ставкаси:
47 600 000 : 640 соат = 74 375 сўм/соат.
|
“А” |
“Б” |
“В” |
Лойиҳанинг таннархи |
74 375 сўм/соат х 200 соат = 14 875 000 |
74 375 сўм/соат х 250 соат = 18 593 750 |
74 375 сўм/соат х 190 соат = 14 131 250 |
Ҳар бир лойиҳа бўйича ҳисобни юритиш учун электрон табелни юритиш мумкин. Уни хизматлар кўрсатишда банд бўлган ҳар бир ходим мустақил равишда тўлдиради, кадрлар бўлими эса ушбу жараённи назорат қилади.
Бухгалтерия ўтказмалари:
Хўжалик муомаласининг мазмуни |
Сумма |
Дебет |
Кредит |
Иш ҳақи ҳисоблаш |
40 000 000 |
||
Ижтимоий солиқ ҳисоблаш |
4 800 000 |
||
Амортизация ҳисоблаш |
200 000 |
||
Алоқа, интернет хизматлари |
2 100 000 |
||
Канцтоварларни ҳисобдан чиқариш |
500 000 |
||
“А” лойиҳасига харажатларни қайта тақсимлаш |
14 875 000 |
||
“Б” лойиҳасига харажатларни қайта тақсимлаш |
18 593 750 |
||
“В” лойиҳасига харажатларни қайта тақсимлаш |
14 131 250 |
Шубҳасиз, агар технологик жараён - қўп қиррали ва маҳсулотни тўлиқ тугаллаш учун кўп босқичларни ўз ичига олса, хизматлар кўрсатиш харажатлари ҳисоб-китоби анча мураккаб бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолда корхонанинг бухгалтерия ҳисоб сиёсатида хизматлар таннархи ҳисоб-китоби бўйича тартиб ва ҳужжат айланишини тасдиқланг.