Қандай қилиб талаб қўйиш асосида йўқолган юк ўрнини қоплаш мумкин

preview

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона юк ташийди, лицензия мавжуд. Буюртмачи шартномага асосан олдиндан тўловни амалга оширди. Бироқ ташиш чоғида юкнинг 2,4 млн сўмлик бир қисми йўқолган. Шартнома шартларига асосан ташувчи йўқотиш суммасини қоплаб бериши шарт. Буни юк ташиш бўйича хизматлар учун буюртмачининг бўлғуси тўловлари ҳисобига амалга ошириш мумкинми? Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

- Агар ташувчи юк ёки багажнинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланишида (бузилишида) ўзининг айби йўқлигини исбот қилиб бера олмаса, ташиш учун қабул қилиб олган юк ва багаж йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки уларга шикаст етказилганлиги (бузилганлиги) учун жавобгар бўлади . Зарар қуйидаги миқдорда қопланади:

  • йўқолган ёхуд кам чиққан тақдирда - йўқолган ёки кам чиққан юк ёхуд багажнинг қиймати миқдорида;
  • юк ёки багажга шикаст етказилган (бузилган) тақдирда - унинг қиймати қанча пасайган бўлса, шунча сумма миқдорида. Шикастланган (бузилган) юк ёки багажни тиклаш мумкин бўлмаганида эса - унинг қиймати миқдорида;
  • баҳосини эълон қилган ҳолда ташишга топширилган юк ёки багаж йўқолган тақдирда - юк ёки багажнинг эълон қилинган қиймати миқдорида.

Транспорт ташкилоти зарарни тўлаш билан бирга йўқолган, кам чиққан ёки шикастланган (бузилган) юкни ташиш учун олган кира ҳақини, агар у юкнинг баҳосига кирмаса, жўнатувчи (олувчи)га қайтариб беради.

Жўнатувчи ташувчидан юклар йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланиши (бузилиши) туфайли етказилган бошқа зарарни ҳам тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Юк йўқолганлиги, кам чиққанлиги, шикастланганлиги (бузилганлиги) учун бир йўналишда ҳар хил транспортда ташувчилар юк жўнатувчи (юк олувчи) олдида солидар жавобгар бўладилар.

Агар охирги ташувчи юкнинг кечикиб келишида ташувчиларнинг айби йўқлигини исбот қилиб бера олмаса, юкнинг кечикиб келганлиги учун жавобгар бўлади.

 

Қандай ундирилади

Ташувчига нисбатан даъвони қўзғатишдан олдин буюртмачи унга талаб қўйиши шарт . Ва фақат агар юк ташувчи талабни қондиришни тўлиқ ёки қисман рад этса ёки 30 кунлик муддат ичида талабга жавоб қайтармаса, судга мурожаат қилиш мумкин.

Муддати тўлган ёки муддати келгусида тўладиган муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлиши мумкин . Ҳисобга ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси кифоя қилади. Ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайдиган ҳоллар ФКнинг 344-моддасида белгиланган.

Шу тариқа, юк жўнатувчи йўқолган юк қийматига тенг бўлган келтирилган зарар учун талаб қўйиши керак, ташувчи унга у тақдим этилган санадан эътиборан 30 кун ичида муносабат билдириши керак. Шунингдек, йўқолган юкни ташиш учун контракт бўйича тўлов суммаси камайтирилиши керак.

Бухгалтерия ҳисобида

21-сон БҲМСнинг 302-бандига мувофиқ 6960 "Даъволар бўйича тўланадиган счётлар" счёти харидорлар, буюртмачилар ва бошқа корхоналар томонидан билдирилган даъволар, шунингдек тан олинган (ёки эътироф этилган) жарималар, пенялар ва неустойкалар бўйича корхонанинг қарзи тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Даъволар бўйича эътироф этилган ва ҳисобланган мажбуриятлар 6960 "Даъволар бўйича тўланадиган счётлар" счётининг кредитида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор ва даъво бўйича алоҳида юритилади.

Вазиятни шартли мисолда кўриб чиқамиз:

Хўжалик муомаласининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Сумма

Дебет

Кредит

Юк ташувчи томонидан: 

Бўнак суммаси олинди – юк ташиш шартномаси суммасидан (12 000 000 сўм) 15%

5110

6310 (6390)

1 800 000

Юк ташиш бўйича хизмат таннархи шакллантирилди ва ҳисобдан чиқарилди (ташувчи иш ҳақи, бензин, ёрдамчи инструментлар, махсус тара ва ҳ.к. учун харажатлар)

2010

6710, 1030, 1060,1090

6 525 000

9130

2010

6 525 000

Ҳисобварақ-фактурага асосан юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган даромад акс эттирилди (етказилмаган юк учун ташиш қийматини 20%га камайтиришни ҳисобга олган ҳолда)

4010 (4890)

9030

9 600 000

Юк жўнатувчи қарздорлигини сўндириш ҳисобига бўнак ҳисобга олинди

6310 (6390)

4010 (4890)

1 800 000

Юк жўнатувчи томонидан етказилган зарар суммасига (20% юк етказилмаган) қўйилган талаб бўйича қарздорлик акс эттирилди

9430

6960

2 400 000

Юк ташиш шартномаси бўйича сумма қолдиғи ҳисобига талаб қўйиш суммаси сўндирилди

6960

4010 (4890)

2 400 000

Юк ташиш шартномаси бўйича сумма қолдиғи суммаси ҳисобвараққа келиб тушди

5110

4010 (4890)

5 400 000

Юк жўнатувчи томонидан: 

Юк ташувчига бўнак тўланди - юк ташиш шартномаси суммасидан (12 000 000 сўм) 15%

4310 (4330)

5110

1 800 000

Юк ташувчига етказилган зарар суммасига талаб қўйилди - товарни йўқотиш (20% юк етказилмаган)

4860

1000 ёки 2800, ёки 2900

2 400 000

Талаб қўйиш суммаси юк ташиш шартномаси бўйича сумма қолдиғи ҳисобига ҳисобга олинди

6010 (6990)

4860

2 400 000

Юк ташилди, 9 600 000 сўм суммага юк ташувчининг ҳисобварақ-фактураси олинди (йўқолганлиги учун ташиш қийматини 20%га камайтиришни ҳисобга олган ҳолда)

9410

6010 (6990)

9 600 000

Юк ташувчи олдида қарздорликни сўндириш ҳисобига бўнак суммаси ҳисобга олинди

4310 (4330)

6010 (6990)

1 800 000

Юк ташиш шартномаси бўйича сумма қолдиғи тўланди

6010 (6990)

5110

5 400 000

 

 

ТМЗ ТМЗ ТМЗ /uz/publish/doc/text172719_qanday_qilib_talab_quyish_asosida_yuqolgan_yuk_urnini_qoplash_mumkin