Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Тақиқ ечиладиган импорт қолдиғини қачон сотишни бошлаш мумкин
Президентнинг 26.04.2010 йилдаги ПҚ-1326-сон қарори билан божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач чакана савдода реализация қилинишига йўл қўйилмайдиган тайёр импорт истеъмол товарлари рўйхати тасдиқланган.
Текширувчилар томонидан эътироз бўлмаслиги ва товар талабгир бўлмай қолмаслиги учун белгиланган муддатларда реализация қилинмаган товарнинг бир қисми билан қандай йўл тутиш лозим? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА тушунтирди:
- 2021 йил 1 октябрга қадар кутиб туришни ва ушбу товарни бутунлай қонуний асосларда савдога чиқаришни маслаҳат бераман. Ўйлайманки, қолган кунлар бундай товарнинг талабгирлигига ҳеч қандай тарзда таъсир этмайди, лекин кейин уни қонуний сотиш мумкин бўлади.
2021 йил 1 октябрдан бошлаб Президентнинг 15.09.2021 йилдаги ПФ-6314-сон Фармонига мувофиқ бундай товарни реализация қилишга тақиқ бекор қилинган.
Рўйхатга қуйидагилар киради:
1) тикувчилик буюмлари
2) устки трикотаж
3) ички трикотаж
4) спорт трикотажи
5) пайпоқлар
6) кўрпа-тўшак ғилофлари (алоҳида-алоҳида ва комплект ҳолда)
7) тюль-гардин полотноси ва буюмлари
8) пахмоқ сочиқлар, чойшаблар, халатлар
9) чарм пойабзал
10) телевизорлар
11) музлатгичлар
12) кондиционерлар
13) электр дазмоллар
Шунингдек, қонун ҳужжатларининг бир хил қўлланиши мақсадида ПҚ-1326-сон қарорга тегишли ўзгартиришлар киритиш зарур деб ҳисоблайман.
Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади